Футбол бўйича Франция чемпионатининг 22-туридан ўрин олган ўйинда “ПСЖ” 4 февраль, шанба куни “Тулуза” билан баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 20-дақиқасида ван ден Бомен ҳисобни очди. 38-дақиқада эса Ашраф Ҳакими мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлимда парижликлар фаолроқ ҳаракат қилди ва Лионель Мессининг 58-дақиқада урган голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди. Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва “ПСЖ” 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Кристоф Гальтье шогирдлари ушбу ғалабадан сўнг очколари сонини 54 тага етказиб, биринчи ўринни мустаҳкамлади.
Лига 1
22-тур баҳси
4 февраль, шанба
“ПСЖ” – “Тулуза” 2:1
Голлар: 0:1 – 20 ван ден Бомен, 1:1 – 38 Ҳакими, 2:1 – 58 Месси.
“ПСЖ”: Доннарумма, Ҳакими, Данилу Перейра, Маркиньос, Мендеш (Бернат, 76), Солер (Заир-Эмери, 76), Фабиан Руис, Саншеш (Бицҳиабу, 14), Витиня, Месси, Экитик (Гарби, 90).
“Тулуза”: Дюпе, Каманси (Деслер, 62), Николайсен, Руо, Диарра (Суасо, 71), Деягере (Бирманчевич, 81), ван ден Бомен, Спирингс, Шаиби, Онаиву (Даллинга, 62), Абуҳлял (Серро, 81).
Огоҳлантиришлар: Бицҳиабу (18), Мендеш (45), Деягере (49), Шаиби (75).
Изоҳ (0)