Жинсий зўравонлик айби олиб ташланган Мэйсон Гринвуднинг “Манчестер Юнайтед”даги келажаги сўроқ остида.

The Guardian нашрининг хабар беришича, “Қизил иблислар” ходимларининг бир қисми 21 ёшли футболчи клубдаги фаолиятини давом эттиришини хоҳламаяпти. Яна бир қисми эса Мэйсоннинг 7 йилдан буён клубдалиги ва ундан барча айблар олиб ташлангани учун у ҳақида қайғуриш керак деб ҳисобламоқда.
“Манчестер Юнайтед” ички таҳлилларни ҳам ўтказади ва футболчининг клубда қолиш масаласини кўриб чиқади. Шунингдек, клуб бу вазият имижга ва ҳомийлар билан муносабатларга таъсир кўрсатиш-кўрсатмаслигига ҳам эътибор қаратади.
Манкунианликлар бош мураббийи ҳам Гринвуд билан боғлиқ вазиятни изоҳлашдан бош тортган ва клуб чиқарадиган қарорни кутишини таъкидлаган.
Изоҳ (0)