Самарқанд шаҳрида Зарметан кўчасидаги хонадонлардан бирида 25 январь куни 200 миллион сўмлик тилла тақинчоқлар ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, 26 январь куни шу кўчада яшовчи 22 ёшли Н.Х. ички ишларга мурожаат қилиб, уйига кириб, меҳмонхонасидаги шкаф устида турган 25-30 турдаги, баҳоси 200 миллион сўмлик тилла тақинчоқларини яширин равишда ўғирлаб кетган номаълум шахсни топишни сўраган.
Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлар натижасида мазкур жиноятни 23 ёшли Х.А ва вояга етмаган 16 ёшли Т.Д. содир қилганлиги аниқланиб, улардан 3 миллион 950 минг сўм пул, 3 дона аёллар занжири, 3 дона узук, 2 жуфт зирак ва 1 дона эркаклар соати ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Жиноятни содир этган ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 4-қисми “а” банди билан айблов эълон қилиниб, вояга етмаган Т.Д.га уй қамоғи Х.А.га эса қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)