• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон энергетикаси: ортаётган талаб, тақчиллик ва кўрилаётган чоралар ҳақида

    Статистик рақамларга қараганда, ўтган йили Ўзбекистонда табиий газ қазиб олиш ҳажми камайиб, электр энергияси ишлаб чиқариш миқдори кўпайган. Республикада электр энергиясининг 85 фоизи газ ёрдамида ишлаб чиқарилади. Демак, газ ҳажмининг камайиб бораётгани, электр энергияси ишлаб чиқаришга ҳам ўз таъсирини ўтказиши мумкин.

    Фото: fikiwiki.com

    Газ ва электр энергиясига талаб тобора ортмоқда

    Ўзбекистонда аҳоли сони ва ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиб бораётгани табиий газ ва электр энергиясига бўлган талабни кундан кун оширмоқда. Бу ўз навбатида газ қазиб олиш ҳамда электр энергияси ишлаб чиқариш миқдорини ҳам кўпайтиришни тақозо этади.

    Рақамлар ҳам ўтган йиллар давомида энергияга бўлган талаб қанчалик юқори ва тез ўсиб бораётганини кўрсатади. Масалан, республикада 1991-2016 йиллар давомида аҳолининг ўртача йиллик электр энергияси истеъмоли 8,2 миллиард кВт соат бўлган. Бу кўрсаткич 2021 йилга келиб, қарийб 16,2 миллиард кВт соатни ташкил қилган.

    Фото: “Дарё”

    Газ қазиб олиш ва етказиб беришда ҳам талаб сезиларли ўсмоқда. Аммо газ қазиб олиш ҳажмини ошириш бирмунча қийин кечмоқда. Яна бир жиҳат, республикада электр энергиясининг 85 фоизи табиий газдан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилади. Бу газ камайса, электр ишлаб чиқариш ҳажми ҳам пасаяди дегани. 

    Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, 1991-2016 йилларда Ўзбекистон хорижга бир йилда ўртача 10,4 миллиард куб метр, 2021 йилда 6,2 миллиард куб метр газ экспорт қилган.

    Фото: “Ўзбекнефтгаз”

    Давлат статистика қўмитаси 2022 йилда мамлакатда 51,6 миллиард куб метр, 2021 йилда 53,8 миллиард куб метр табиий газ қазиб олинганини маълум қилган. Рақамлар газ қазиб олиш ҳажми бир йилда 2,6 миллиард куб метрга камайганини кўрсатмоқда.

    Скриншот / Давлат статистика қўмитаси

    Қўмитага кўра, 2020 йилда 49,7 миллиард куб метр, 2019 йилда эса сўнги 4 йилдаги энг юқори кўрсаткич – 60,5 миллиард куб метр табиий газ қазиб олинган.

    Скриншот / Давлат статистика қўмитаси

    Республикада 1991-2016 йиллар давомида ўртача йиллик электр энергия ишлаб чиқариш ҳажми 43 миллиард кВт соатни ташкил қилган бўлса, 2021 йилга келиб, бу кўрсатгич 72 миллиард кВт соатга етган. 2022 йилда эса 74,3 миллиард кВт соат электр энергияси, яъни 2021 йилгидан 2 миллиард 300 кВт соат кўпроқ электр энергияси ишлаб чиқаришга эришилган. Вазирлик ўтган йили истеъмолчиларга 62,3 миллиард кВт соат электр энергияси етказиб берилгани, бу 2021 йилга нисбатан 3,2 миллиард кВт·соатга ёки 5,5 фоизга кўп эканини очиқлаган.

    Мамлакатда 1991 йилдан 2016 йилгача 2 минг 655 МВт янги қувват ишга туширилган бўлса, 2016 йилдан 2022 йилларда 5 минг МВтдан зиёд янги қувват ишга туширилди.

    1991-2016 йилларда 0,77 миллиард кВт соат электр энергияси четдан сотиб олинган бўлса, 2016-2021 йиллар давомида 3,87 миллиард кВт соат электр энергияси импорт қилинган.

    Энерготақчиллик ва кўрилаётган чоралар

    Мамлакатда ишлаб чиқарилган электр энергиясини истеъмолчиларга сифатли ва барқарор етказиш мақсадида сўнгги беш йилда қарийб 41 минг минг километр электр узатиш тармоқлари ва 13 мингта трансформатор пунктлари янгиланган. Таққослаш учун, ўтган 25 йил мобайнида 9 минг 300 километр электр узатиш тармоқлари, 4 минг 800 та трансформатор таъмирланган. Бунинг натижасида 7,3 мингдан ортиқ маҳалланинг электр таъминоти яхшиланган.

    Фото: “Дарё”

    Тан олиш керак, энергетика тизимида ютуқлар, самарали бажарилган ишлар билан бирга, камчиликлар ҳам йўқ эмас. Айниқса, сўнги вақтда кузатилаётган энерготақчиллик муаммоларга тезроқ ечим топишга ундамоқда. Статистик рақамлардан кўриндики, табиий газ қазиб олиш ҳажми камайди ва бу электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмига ҳам ўз таъсирини ўтказади. Ушбу масалани ҳал қилиш бўйича ҳукумат томонидан бир қатор чоралар кўрилди. Бу ҳақда яқинда “Ўзтрансгаз” АЖ бошқаруви раиси Беҳзод Норматов ҳам маълумот берганди.

    “Агар олдинги рақамлар билан бу йилги (2022 йил) рақамларни таққосласангиз, камида уч баробар оз газ экспорт қилдик. Чунки Ўзбекистонда электр станциялар кўп қурилди, иқтисодиётимиз ривожланяпти, кўп газ истеъмол қиладиган корхоналар пайдо бўляпти, аҳоли сони ўсяпти. Кунлар совиб кетиши билан барча давлатларга, шу жумладан, Хитойга қилинаётган газ экспорти ҳам 100 фоизга тўхтатилган ва аҳоли истеъмолига йўналтирилган. Импортга келадиган бўлсак, қиш фаслида қўшни мамлакатлардан газ сотиб оляпмиз. Бу йил харид қилинган газ миқдори ўтган йилги билан бир хил кўрсаткичга эга, — деган у.

    Мутахассис газ тақчиллигини бартараф қилиш учун энг аввало, экспорт тўхтатилгани, импорт ҳажмларини ошириш бўйича музокаралар олиб борилганини айтган. Қолаверса, кўп ҳажмда газ истеъмол қиладиган катта корхоналар фаолияти ҳам вақтинча тўхтатилган.

    “Яна бир чора — метан газ заправкалари фаолиятига чекловлар киритилди. Бу орқали ўша заправка атрофидаги аҳоли пунктларини газ билан таъминлашга ҳаракат қиляпмиз”, – деганди Беҳзод Норматов.

    Энерготақчилликка замонавий ечим 

    Ер ости қазилма бойликлари, хусусан, табиий газ ҳажми ҳам тугаб боради, албатта. Аммо қуёш ва шамол доим ҳаракатда. Бугун дунёда инсонлар шуни англаган ҳолда яшил энергетикага ўтиш пайида. Бу борада ривожланган давлатларда етарлича тажриба тўпланди, техник имкониятлар мисли кўрилмаган даражада ортди.

    Фото: Энергетика вазирлиги

    Албатта, Ўзбекистонда ҳам яшил энергетикани ривожлантириш борасида тизимли ишлар қилинмоқда. Бундан салкам тўрт илгари тизимни такомиллаштириш бўйича қонунлар ишлаб чиқила бошланган, президент қарорлари қабул қилинган. Бунинг натижасида 2021 йил августда Навоий вилоятининг Кармана туманида 100 мегаватт қувватли Ўзбекистонда биринчи қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилганди. Станция йилига 252 миллион кВт соат электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга. Бунинг ҳисобидан 80 миллион куб метр табиий газ тежалиб, атмосферага 160 минг тонна буғланувчи газлар чиқишининг олди олинади. Энергетика вазирлиги мазкур станцияда 2021 йилда (4 ойда) 49,5 миллион кВт/соат, 2022 йилда 263,3 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарганини маълум қилди.

    2022 йил май ойида Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида қуввати 100 мегаваттга тенг бўлган яна бир йирик қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди. Станция йилига 260 миллион кВт соат электр энергия ишлаб чиқариб, 80 мингдан ортиқ хонадонни электр энергияси билан таъминлаш қувватига эга.

    Фото: Энергетика вазирлиги

    Шунингдек, ўтган йили олтита янги иссиқлик электр станцияси ишга туширилди. Бу ҳам энергетикадаги муҳим қадамлардан бири.

    Энергетика вазирлиги ахборотига кўра, ўтган тўрт йил давомида Ўзбекистонда иссиқлик, қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича хорижий инвесторлар билан умумий қиймати 9 миллиард 319 миллион долларга тенг 20 та битим имзоланган. Бу Ўзбекистонда инвесторлар томонидан 20 та замонавий электр станция қурилади, дегани.

    Яшил энергетикани ривожлантириш инсонларни нафақат энергия билан таъминлашда, балки экологияни асрашда ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб бормоқда. Шу боис, Ўзбекистонда мазкур соҳада ишламоқчи бўлган инвесторларни қўллаб-қувватлаш яхши самара беради.

    Ҳисоб-китобларга қараганда, 2026 йилга бориб республикада қуёш ва шамол электр станциялари қуввати 8 минг МВтга етказилиши ва бунинг натижасида йилига қарийб 3 миллиард куб метр табиий газни тежаш имкони яратилиши режалаштирилган.

    Умуман олганда, бугун дунёни электр энергиясисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шундай экан, энергетикани янада ривожлантириш чоралари кўрилиши зарур.

    Исломбек Умаралиев

    03.02.2023, 22:07   Изоҳ (1)   10166
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. zilolaxon230217@gmail.com / 04.02.2023, 19:53

      kamroq sotish kerakda oldin uzimizni taminlab qoyib k.n eksport qilish k.k

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда Бўзсув канали бўйидаги ноқонуний қурилиш тўхтатилди

    03.02.2023, 21:42

    Тошкент вилоятида аҳолининг мол-қўйларини ўғирлаётган гуруҳ ушланди

    03.02.2023, 21:14

    Бухоро судида Нукусдаги тартибсизликлар қатнашчиларига оид иш кўриб чиқилади

    03.02.2023, 19:49

    Жиззахда бензин қўлда сотилаётгани аниқланди (видео)

    03.02.2023, 19:00

    “Америкадаги ўзбекистонликларда ҳам топилган пулни кераксиз нарсага аямай сарфлаш одати бор” — Навбаҳор Имомова тўй қилиш маданияти ҳақида гапирди

    03.02.2023, 18:50

    Жиззахда 4 киши ис газидан заҳарланиб, вафот этди

    03.02.2023, 18:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 12 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 12 май, 23:30

    Андижонда Equinox тез ёрдам машинаси билан тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:50

    Самарқандда уч киши бир болани калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:40

    Тошкентда электр тармоқлар корхонасининг икки ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 12 май, 22:30

    Навоийда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади

    Ўзбекистон | 12 май, 22:20

    Европа Иттифоқи Украинага Россиянинг музлатилган активларидан 900 млн евро ажратади

    Дунё | 12 май, 22:20

    Пентагон мигрантларни Гуантанамога олиб бориш ва қайтариш учун миллионлаб доллар сарфлади 

    Дунё | 12 май, 22:10

    Қамчиқ довонида икки киши юк машинаси хандаққа тушиб кетиши оқибатида кабинага қисилиб қолди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 21:50

    “Турмушга чиқишимни ўйлаб бундай ролларни рад этяпман”. Актриса Нозанин Гаффарова касбидан воз кечмаслиги ва катта танқидга учрагани ҳақида

    Лайфстайл | 12 май, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.