Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Pixar компанияси февраль ойида “Учар уй” мультфильмининг қисқа метражли спин-оффини чиқаради. Бу ҳақда киностудияга эгалик қилувчи Disney компанияси хабар бермоқда.

Фото: “Правила жизни”

Спин-офф “Учар уй” мультфильмидаги Даг исмли гапирувчи ит ҳақида қисқа метражли сериал таркибига киради. Ҳикояда бева қолган Карл ўзи истамаган ҳолда янги қиз дўсти билан учрашишга рози бўлади, бироқ учрашувда ўзини қандай тутиши кераклигини билмайди. Даг нафақада бўлган қарияни тинчлантиришга ҳаракат қилади ва унга маслаҳат беради.

Мультфильмнинг асл талқинида Карл бахтли ҳаёт кечиради, аммо унинг рафиқаси Элли вафот этгани айтилади. Қария унга берган ваъдасини бажариш учун уйига минглаб шарларни боғлаб, Жанубий Американинг ёввойи табиати қўйнига учиб кетишга қарор қилади. Бироқ, парвоз пайтида у тасодифан саккиз ёшли қўшниси Расселлни ўзи билан олиб кетганини билиб қолади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Андижонда 6 нафар фуқаронинг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ ортидан йўл қурилиш ташкилоти раҳбарига жиноят иши қўзғатилиб, иш судга юборилди 
Маҳаллий
Навоийда 80 гектар ерни 1 млрд сўмга сотишга уринган шахслар қўлга олинди
Иқтисодиёт
Асосий ставканинг пасайтирилиши Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир қилади?