Исроил ҳукумати босиб олинган Шарқий Қуддусда фаластинликларнинг уйини бузишни бошлади. Бу ҳақда Middle East Монитор хабар берди.
Уйларни бузиш миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир буйруғи билан амалга оширилмоқда. Уйлар рухсатсиз қурилгани таъкидланган. Бироқ, Исроил ҳукумати камдан-кам ҳолларда фаластинликлар учун бундай рухсатномалар беришни тасдиқлайди.
Исроилда ҳукумат тепасига Бенямин Нетаняху бошчилигидаги ўта ўнг қанот келгач, босиб олинган ҳудудлар бўйлаб фаластинликларнинг уйларини бузиш ҳолатлари кўпайди. Итамар Бен-Гвир ва Безалел Смотрич каби вазирлар очиқчасига фаластинликларни ҳайдаб чиқариш ва уларнинг уйларини бузишни ёқлади. Кузатувчиларнинг таъкидлашича, фаластинликларга нисбатан этник тозалаш 1948 йилда тугамаган ва бу давом этмоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)