Англия мураббий Шон Дайч “Эвертон” бош мураббийига айланди.
51 ёшли мутахассис мерсисайдликлар билан 2025 йил июнь ойига қадар мўлжалланган шартнома имзолади. Дайч жамоани деярли бир йил давомида бошқарган Фрэнк Лэмпарднинг ўрнини эгаллади.
Бунга қадар Дайч 10 йил давомида “Бёрнли”ни бошқарган эди. 2022 йил апрель ойида истеъфога чиққанди.
“Эвертон” АПЛнинг ортда қолган 20 туридан сўнг 15 очко билан 19-ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)