Испания полицияси Канар ороллари яқинида чорва молларини олиб кетаётган кемадан қиймати тахминан 105 миллион евро (114 миллион доллар) бўлган 4,5 тонна кокаинни мусодара қилди. Полиция баёнотида айтилишича, рейд ҳафта бошида ўтказилган.
Orion V кемаси Того байроғи остида Колумбиядан сузиб келган. 28 нафар экипаж аъзоси ҳибсга олинган. Уларни ҳибсга олиш операцияси Того полицияси ва АҚШ Наркотикларга қарши кураш бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган. Кема аввалроқ ўндан ортиқ мамлакат портларда тўхтаб ўтган.
Полициянинг таъкидлашича, наркосавдогарлар Лотин Америкасидан Европага гиёҳванд моддаларни етказиб беришнинг янги усулларини излай бошлаган. Хусусан, контрабандачилар чорва молларини ташиш кемаларидан фойдаланишга ўтган чунки бундай юкни текшириш қийинроқ.
“Халқаро гуруҳлар яна Лотин Америкасидан Европага гиёҳванд моддалар ташиш билан шуғулланишни бошлади, улар чорва молларидан фойдаланиб, юкни назорат қилиш ва қўлга олишни қийинлаштирмоқда”, — деди Испания полицияси.
Изоҳ (1)
нимага бу илова қотиб ишлаяпти яхши эмас дарёчилар