Наманганнинг Норин туманидан ўтувчи Норин дарёси дамбасига зарар етганди. 27 январь куни қирғоқ емирилиши оқибатларини бартараф этиш учун махсус техникалар жалб этилди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳозирда Норин дарёси суви сезиларли даражада камайтирилган ва бу жойда Фавқулодда вазиятлар тезкор штаби ўз ишини давом эттирмоқда. Дамбани мустаҳкамлаш учун зарур барча воситалар етказиб берилди.
Вилоят ФВБ матбуот хизматининг билдиришича, вазият тўлиқ назорат остида.
Изоҳ (0)