“Ньюкасл” Англия Лига Кубогининг ярим финалида “Саутҳэмптон”ни мағлубиятга учратди (1:0).
“Ҳаккалар” жорий мавсум барча мусобақалар доирасида 16 та қуруқ ўйин ўтказди. Бу Европа топ-5 лигалари клублари орасидаги энг яхши натижа ҳисобланади.
Ярим финал жавоб ўйини доирасида “Ньюкасл” ва “Саутҳэмптон” жамоалари ўртасидаги учрашув 31 январь куни бўлиб ўтади.
“Ньюкасл” АПЛ мусобақа жадвалида 39 очко тўплаган ҳолда 3-ўринда бормоқда.
Изоҳ (0)