Футбол бўйича Германия Бундеслигасининг 17-туридан ўрин олган ўйинда “Бавария” 24 январь, сешанба куни “Кёльн” билан баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 4-дақиқасида Илес Схири ҳисобни очди. 90-дақиқада эса мюнхенликлар аъзоси Жошуа Киммих мувозанатни тиклади.
Шу тариқа “Бавария” 36 очко билан 1-ўринда қолди. “Кёльн” эса 21 очко билан 10-поғонани банд этган.
Бундеслига
17-тур баҳси
24 январь, сешанба
“Бавария” – “Кёльн” 1:1
Голлар: 0:1 – 4 Схири, 1:1 – 90 Киммих.
“Бавария”: Зоммер, Павар, Упамекано, де Лигт, Горетцка (Гравенберх, 46), Киммих, Дэвис (Тел, 82), Шупо-Мотинг, Гнабри (Коман, 46), Сане, Мусиала (Myуллер, 68).
“Кёльн”: Швебе, Шмиц, Шабо, Солдо, Ҳектор, Кайнс (Шиндлер, 58), Схири, Майна (Lemperle, 71), Олесен (Мартелъ, 46), Ҳусейнбашич (Любичич, 46), Тиггес (Зельке, 58).
Огоҳлантиришлар: Ҳусейнбашич (12).
Изоҳ (0)