• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Навальний озодликка, Путин Гаага судига». Дунёнинг турли шаҳарларида Навальний ва бошқа россиялик сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватловчи митинглар ўтказилмоқда (фото, видео)

    2023 йилнинг январида Алексей Навальнийнинг маслакдошлари #FreeНавальний кампанияси бошланганини эълон қилди. Унинг мақсади сиёсатчини озод қилиш учун «бутун дунё бўйлаб саъй-ҳаракатларни» бирлаштиришдан иборат. Россия колониясида сақланаётган сиёсатчи ва бошқа россиялик сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлаш учун 20 ва 21 январь кунлари турли мамлакатларда митинглар бўлиб ўтди. Намойишчилар Украинадаги урушга ҳам қарши чиқди. Meduza акциялар қандай кечгани ҳақида репортаж тайёрлади.

    Москва

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Москвадаги Леся Украинка ҳайкали остида Днепрга 14 январь кунги ҳужум қурбонлари хотирасига бағишлаб стихияли тарзда пайдо бўлган ёдгорлик ёнида Катерина Вареник бир кишилик пикет билан чиқди. Полиция уни ҳибсга олгунга қадар, Вареник «Украина бизнинг душманимиз эмас, балки биродаримиз» деган плакат билан турди. «ОВД-Инфо» хабарига кўра, Вареник полиция бўлимига олиб кетилган, у ерда қизга қарши армияни «обрўсизлантириш» ва полицияга бўйсунмаслик моддалари бўйича протоколлар тузилади. У 15 суткагача қамалиши мумкин.

    Рига

    Фото: «Волна/Латвия»

    Фото: «Волна/Латвия»

    Ригада Россия элчихонасидан унча узоқ бўлмаган Конгресслар палатаси яқинида россиялик сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлаш учун ўтказилган акцияда бир неча ўнлаб одамлар йиғилди. TVNET’нинг ёзишича, намойишда «Алексей Навальнийга озодлик», «Иля Яшинга озодлик», «Россияга озодлик» шиорлари янграган. Йиғилганларнинг баъзилари Украинадаги урушга ҳам норозилик билдириб, «Украинадан чиқиб кетинг!», «Урушга йўқ» деб ҳайқирган.

    Вильнюс

    Фото: Юрий Белят

    Фото: Юрий Белят

    Фото: Юрий Белят

    Фото: Юрий Белят

    Россиянинг Вильнюсдаги элчихонаси ёнига 100 дан ортиқ одам тўпланди, деб хабар бермоқда журналист Александр Плюшев. Сота нашрининг ёзишича, митингда «Очиқ Россия» жамоатчилик ташкилотининг собиқ координатори, Россияда «номақбул ташкилот» билан ҳамкорлик қилгани учун уч йиллик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинган Анастасия Шевченко сўзга чиққан.

    Таллин

    Россиянинг Эстония пойтахти Таллиндаги элчихонаси яқинида ўтказилган митингга 200 га яқин одам тўпланди. Митинг иштирокчилари «Россия озод бўлади!», «Сиёсий маҳбусларга эркинлик!», «Путин Гаагага!», «Путин – биринчи рақамли террорчи» деган шиорларни айтди, деб хабар бермоқда Delfi.

    Хелсинки, Иматра ва Тампере

    Финляндиянинг камида учта шаҳрида россиялик сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватловчи митинглар ўтказилмоқда. Yle нашрининг хабар беришича, Хелсинкида 50 га яқин одам йиғилган. Одамлар Украина байроғи ва оқ-кўк-оқ рангдаги байроқларни (Россиядаги урушга қарши ҳаракатнинг норасмий рамзи), шунингдек, Иля Яшин, Алексей Навальний ва Беларусдаги норозилик намойишлари етакчиларидан бири Мария Колесникованинг сурати туширилган плакатларни кўтариб олган. Кўпчилик урушга қарши плакатларни ҳам олиб чиққан. Тампере шаҳрида акцияга йигирмага яқин одам келди. Намойишчилар Алексей Навальний, Иля Яшин ва Алексей Гориновнинг нутқларини қайта ўқиди.

    Лондон

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Стокгольм

    Швеция пойтахтида намойишчилар Kulturhuset Stadsteatern театри биноси ёнида тўпланган. Улар ўзлари билан Украина байроқлари ва урушга қарши оқ-кўк байроқларни, шунингдек, Украинанинг вайрон бўлган шаҳарлари номи ва фотосуратлари туширилган плакатларни олиб келган.

    Берлин

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Берлинда сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлаш учун 150 га яқин одам йиғилди. Намойишчилар «Навальнийга озодлик!», «Путинга қамоқ!» шиорларини айтган. Deutsche Welle хабар беришича, худди шундай акциялар Гамбург, Геттинген, Дюссельдорф, Франкфурт, Нюрнберг, Мюнхен ва Штутгарт шаҳарларида ҳам бўлиб ўтмоқда.

    Мюнхен

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Амстердам

    Avtozak Live нашри Нидерландия пойтахтида тўпланган одамларнинг аниқ сонини маълум қилмаган, аммо тегишли видеода ўнлаб намойишчиларни кўриш мумкин.

    Барселона

    Каталония пойтахтида Россия сиёсий маҳбусларини қўллаб-қувватлаш бўйича намойишлар  Хитой Янги йилини нишонлаш вақтига тўғри келди.

    Тбилиси

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Грузия пойтахтидаги митингда россиялик мухолифатчилар, жумладан, «Озод Россия» жамғармаси аъзоси Антон Михалчук ва Навальнийнинг Челябинскдаги штаб-квартираси собиқ координатори Борис Золотаревский сўзга чиқди. Сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватловчи митинг яқинида бошқа намойишчилар ҳам пайдо бўлди – улар россияликларнинг митингига қарши чиқиб, уларни Кремль яқинида йиғилишга чақирди ва 2008 йилда Россия—Грузия можароси пайтида Алексей Навальний Грузия ҳақида ҳурматсизлик билан гапирганини эслатишди.

    Ереван

    Арманистон пойтахтидаги Россия элчихонаси яқинида ўтказилган акцияда 60 киши иштирок этди. Тахминан бир соат давом этган митинг ҳеч қандай ҳибсга олишларсиз якунланди. Шу билан бирга полиция томошабинларга элчихона биносига яқинлашишга рухсат бермаган.

    Лимасол

    Акция Кипрнинг Лимасол шаҳрида ҳам бўлиб ўтди. Тадбирда Россия Давлат Думасининг собиқ депутати Дмитрий Гудков «Free political prisoners» плакати билан иштирок этди. Унда Навальний штаб-квартирасининг собиқ раҳбари Сергей Бойко ҳам сўзга чиқди.

    София

    Фото: Павел Продан

    Фото: Павел Продан

    Фото: Павел Продан

    Фото: Павел Продан

    Белград

    Сербия пойтахти Белградда ҳам россиялик сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлаш митинги бўлиб ўтди.

    Гуам ороли

    АҚШнинг Тинч океанида жойлашган Гуам оролида россиялик сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлаш ҳаракати ўтказилди. Бундан ташқари, Американинг кўплаб шаҳарларида, жумладан Нью-Йорк, Сиэтл, Хьюстон, Бостон, Филаделфия, Майами, Лос-Анжелес ва Орландо шаҳарларида митинглар бўлиб ўтди.

    Барнаул

    Россия таркибидаги Олтой ўлкасининг маъмурий маркази Барнаулда ҳам бир кишилик пикет ўтказилди. «ОВД-Инфо» хабарига кўра, эркак қўлга олинган ва унга нисбатан Россия армиясини «обрўсизлантириш» бўйича протокол тузилган.

    Бишкек

    Қирғизистон пойтахти Бишкекда Россиядаги сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлаш акцияси маҳаллий полиция томонидан тарқатилди. Сота хабарига кўра, дастлаб полиция акцияни бошқа жойда ўтказишни сўраган, сўнг Бишкекда хорижликларнинг оммавий тадбирлар ўтказиши тақиқланганини айтиб, йиғилганлардан (30 киши) тарқалишни талаб қилган.

    Вена

    Австрия пойтахтида сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлаш митинги чоғида фаоллар 30 метрлик баннерни ёйиб чиқди. Унда «Озодликнинг қўл-оёғини михлаб ташлашингиз мумкин, лекин инсон руҳи кишан билмайди!» деб ёзилган. Бу ёзув 1976 йилнинг август ойида Санкт-Петербургдаги Петропавловский қалъаси деворига рассомлар Юлий Рибаков ва Олег Волков томонидан ёзиб кетилганди. СССРдаги сиёсий акциялардан бири бўлган ушбу ҳаракат учун улар мос равишда олти ва етти йиллик колонияга ҳукм қилинган. Ушбу жиноят ишини тергов қилишда ўша пайтда 23 ёш бўлган КГБ лейтенанти — Владимир Путин ҳам иштирок этган.

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza
    23.01.2023, 16:53   Изоҳ (0)   2731
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Алишер Усмонов нафақага чиқишини маълум қилди (фото)

    23.01.2023, 16:42

    Кремль сафарбарлик тўғрисидаги фармон амал қилишда давом этаётганини тан олди

    23.01.2023, 16:27

    Канада маданий геноцид туфайли туб аҳолига 2 млрд доллар товон пули тўлайди

    23.01.2023, 16:04

    Россия Эстония элчисини мамлакатдан чиқариб юбориб, дипломатик алоқалар даражасини пасайтиради

    23.01.2023, 15:40

    Туркманистон президенти ўз отаси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг дахлсизлигини кафолатлади

    23.01.2023, 14:49

    «Урушда 100 минг украиналик, 180 мингга яқин россиялик аскар ҳалок бўлган ёки яраланган» — Норвегия Қуролли кучлари қўмондони

    23.01.2023, 14:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Кайфиятингизни кўтариб, ҳаётга қизиқиш уйғотадиган 7 та фильм

    Кино | 19 июл, 12:26

    “Манчестер Сити” Винисиус учун курашга кирди

    Спорт | 19 июл, 11:59

    Chevrolet янгиланган Tracker кроссоверини ишлаб чиқаришни бошлади

    Авто | 19 июл, 11:55

    Бакалавр ва магистрлар учун давлат грантлари сони оширилди

    Ўзбекистон | 19 июл, 11:46

    Трамп “Эпштейн иши” бўйича барча махфий материалларни ошкор қилишни буюрди

    Дунё | 19 июл, 11:35

    Фото: Наманган далаларида пахта очилди (фото)

    Ўзбекистон | 19 июл, 11:15

    Шов-шувли жанжаллар туфайли карьерасини ўз қўли билан барбод қилган Голливуд юлдузлари

    Лайфстайл | 19 июл, 10:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.