Навоий шаҳридаги «Ёшлик» кўлида совуқ сабабли ўрдаклар ёпишиб қолди. Вилоят Экология бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, ўрганиш давомида қушлар орасида нобуд бўлганлари бор ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида дрон учирилиб, қушлар жойидан қўзғатилган.
Дрон тасвирларига кўра, қушлар орасида нобуд бўлганлари мавжуд эмаслиги аниқланган. Шунингдек, «Ёшлик» кўлида бугунги кунда ёввойи ўрдаклар қишламоқда.
Совуқ кунларда қушлар нобуд бўлишининг олдини олиш мақсадида 18 январь куни Навоий вилояти Экология бошқармаси ходимлари томонидан кўл атрофига дон сочилган.
Мавзуга доир: Наманганда ҳосил бўлган сунъий кўл музлаб, аҳолининг энг севимли масканига айланди
Изоҳ (0)