Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманида ҳосил бўлган сунъий кўл музлаб қолди. Бу ҳақда «Дарё»нинг Наманган вилоятидаги фотомухбири Жаҳонгир Акромов хабар берди.
Маълум бўлишича, Наманган вилоятининг Мингбулоққа кириш қисмида ҳосил бўлган кўлнинг музлаши шу ҳудудда яшовчи аҳоли вакиллари ва болалар учун айни муддао бўлган. Кўпчилик муз устида учмоқда. «Дарё» мухбири жараённи фото ва видеотасвирларга олди.
Изоҳ (0)