Ижтимоий тармоқда Lacetti ҳайдовчиси қарама-қарши йўлга чиқиб ҳаракатлангани акс этган видео тарқалиб, кенг жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлди.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг маълум қилишича, видео Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилди ва ҳайдовчи 2002 йилда туғилган А.О. экани аниқланди.
Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-моддаси (транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) бешинчи қисми ҳамда 128-5-моддаси иккинчи қисми тартибида баённома расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.
Изоҳ (0)