Россия президенти Владимир Путин Украинадаги «махсус ҳарбий операция»нинг вазифаси Донбассда яшовчи аҳолини ҳимоя қилиш эканини айтди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар берди.
«Бугунги кунда қилаётган ҳар бир ишимиз, шу жумладан, махсус ҳарбий операция урушни тўхтатиш ва Донецк ҳамда Луганск ҳудудларида яшовчи халқимизни ҳимоя қилишга уринишдир. Бу бизнинг тарихий ҳудудларимиздир», — деди у.
Путин Украинада 2014 йилдаги давлат тўнтаришидан кейин содир бўлаётган воқеаларга Россия муносабат билдирмай четда туролмаслигини таъкидлади.
«Биз узоқ вақт чидадик, келишувга эришишга ҳаракат қилдик. Энди аниқланишича, бизни бурнимиздан судраб, алдаб юришган. Бу биз билан биринчи марта содир бўлаётгани йўқ», — деди у.
Шуниндгек, Путин Россия томони вазиятни тинч йўл билан ҳал қилиш учун барча имкониятларини ишга солганини айтди. Бироқ Украина можарони «ўткир ва алангали босқичга» ўтказишга тайёрланаётганини қўшимча қилди.
Изоҳ (0)