• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Фото: Дунёдаги энг бадавлат эркакларнинг рафиқалари қандай кўринишга эга?

    Стереотиплардан фарқли ўлароқ, миллиардерларнинг турмуш ўртоқлари ҳам тўла-тўкис ҳаёт кечирмайди ва камералар олдида ярқираб нур сочмайди. Аммо сайёрадаги энг бой одамга турмушга чиққан аёлларни кузатиш ҳамма учун қизиқ.

    Marie Claire нашри таниқли бизнесменларнинг умр йўлдошлари қандай кўринишга эга экани ва улар муваффақиятли никоҳдан ташқари яна нима билан танилгани ҳақида маълумот беради. 

    Астрид Менкс

    Астрид ва Уоррен Оқ уйдаги зиёфатда, 2012 йил 14 март

    Астрид ва Уоррен Оқ уйдаги зиёфатда, 2012 йил 14 март

    Турмуш ўртоғи: Уоррен Баффет, инвестор

    Бойлиги: 100,3 миллиард доллар (2021, Forbes)

    90 ёшли Уоррен Баффет ёшлигиданоқ инвесиция билан шуғулланади. У ўз бизнесини 11 ёшида, биринчи марта ўзини биржада синаб кўрганида очган. Аммо унинг севги қиссаси карьерасидан кўра кўпроқ оғизга тушган. У ўзининг биринчи рафиқаси Сюзан билан 1952 йилда оила қурди, лекин хотини Сан-Франсискода шоу-бизнесдаги карьераси туфайли 70 йиллардан бери у билан яшамайди.

    Астрид Аллен & Cо йиллик конференциясида, 2014 йил 12 июль

    Астрид Аллен & Cо йиллик конференциясида, 2014 йил 12 июль

    Айтишларича, айнан Сюзан эрини Астрид Менкс билан таништирган ва иккаласини бирга яшашига рухсат берган. Аммо Уоррен биринчи хотини вафот этгунига қадар у билан ажрашмаган, шу билан бирга учаласи ҳам самимий муносабатларни сақлаб қолишган. Инвестор Астридга 2006 йилдагина уйланган: Астрид ўша пайтда 60 ёшда эди. Ҳозирда у эри билан фақат тадбирларда кўриниш беради ва кўп вақтини хайрия ишларига сарфлайди.

    Элен Мерсе

    Бернард Арно рафиқаси Элен Мерсе билан Dior Homme эркаклар кийимларининг 2018—2019 йилги куз-қиш кўргазмасида

    Бернард Арно рафиқаси Элен Мерсе билан Dior Homme эркаклар кийимларининг 2018—2019 йилги куз-қиш кўргазмасида

    Турмуш ўртоғи: Бернард Арно, LVMH Moët Hennessy Louis Vuitton бош директори

    Бойлиги: 156,5 миллиард доллар (2021, Forbes)

    Европанинг энг бой одами юрагини пианиночи Элен Мерсе эгаллаган, унинг айтишича, турмуш қурганидан кейин ҳам мусиқий карьерасини тўхтатмаган ва ҳанузгача йилига 20 та концерт беради. Бернард учун бу иккинчи никоҳ: 1990 йилгача у Анна Деваврен билан турмуш қурган, аёлининг оилавий ришталари бизнесменга шундай кучли конгломерат қуришда катта ёрдам берган. Бироқ иккинчи хотини Элен эрининг бизнесида деярли қатнашмайди.

    LVxKOONS кўргазмасида эри билан, 2017 йил 11 апрель

    LVxKOONS кўргазмасида эри билан, 2017 йил 11 апрель

    Мерсе-Арно хонимнинг ўзи ҳам Бернарднинг пианино чалаётганини эшитиб, уни севиб қолганини тан олади. Қайсидир маънода тарих такрорланган: миллиардернинг отаси бизнесмен, онаси эса пианинода ижро этилган мусиқани жуда яхши кўрган.

    Присстилла Чан

    Марк Цукерберг ва рафиқаси Присстилла Чан, 2018 йил, 4 ноябрь, Brathrough Science Awards тақдирлаш маросимида

    Марк Цукерберг ва рафиқаси Присстилла Чан, 2018 йил, 4 ноябрь, Brathrough Science Awards тақдирлаш маросимида

    Турмуш ўртоғи: Марк Цукерберг, Facebook бош директори

    Бойлиги: 94 миллиард доллар (2021, Forbes)

    Присстилла Чан ҳали ҳам ўзига нисбатан очиқчасига душманлик ва ташқи кўриниши туфайли камситилиш ҳолатларига дуч келади, лекин у аллақачон ўзи учун асосий приоритетларни белгилаб олган ва нафратланувчиларга жавоб қайтариш бу рўйхатга киритилмаган. Аксинча, Марк Цукербергнинг рафиқаси кўплаб яхши ишларга сабабчи бўлган: масалан, унинг таъсири остида Facebook асосчиси хайрия ишларига катта эътибор бера бошлаган.

    Присстилла ва унинг эри Оқ уйдаги зиёфатда, 2015 йил 25 сентябрь

    Присстилла ва унинг эри Оқ уйдаги зиёфатда, 2015 йил 25 сентябрь

    Присстилла бўлажак турмуш ўртоғи билан Гарвардда танишган. Қизнинг ўзи биология факультетида ўқиган, аммо унинг айтишича, Марк сингари, у ҳам дастурлаш ҳақида унча-мунча нарса билган. Аслида бу талабалар кечасида ёшларни бирлаштирган кодлар ҳақидаги ўзига хос ҳазил эди. Ажабланарли даражада истеъдодли қиз Чан хоним севгилисининг машҳур лойиҳасига тўлалигича ишонди. Ҳатто уларнинг никоҳ тўйи Facebook биржага чиққанининг эртасига бўлиб ўтгани ҳам бежиз эмас. Ҳозирда жуфтлик икки фарзандни тарбиялаб, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари билан шуғулланмоқда.

    Лиз Коҳ

    Чарльз Коҳ рафиқаси Лиз билан Laver Cup Gala’да, 20 сентябрь, 2018 йил

    Чарльз Коҳ рафиқаси Лиз билан Laver Cup Gala’да, 20 сентябрь, 2018 йил

    Турмуш ўртоғи: Charlz Koh Koch Industries бош директори

    Бойлиги: 46,4 миллиард доллар (2021, Forbes)

    Бадавлат инсонлар рўйхатининг доимий иштирокчиси бўлган Чарльз Коҳ нефтни қайта ишлашдан тортиб инвестицияларгача бўлган турли соҳаларни қамраб олувчи йирик Коҳ Industries корпорациясига эгалик қилади (аниқроғи, ҳамасосчиси). Бизнес Чарльзга отасидан мерос бўлиб қолган.

    У рафиқаси Лиз билан турмуш қурганига 45 йилдан ошган. Турмуш ўртоқлар камдан кам ҳолларда шахсий ҳаётлари ҳақида интервью беради, лекин агар бу ҳақда гапиришса, улар ҳар доим муносабатларида оилавий илиқликни таъкидлашади. «Мен унга ҳазил қилишим мумкин, лекин мен уни бутун қалбим билан севишимни ва уни доимо ҳимоя қилишимни билади»,— деб тан олади Лиз.

     Даяна Тэйлор

    Майкл Блумберг ва унинг рафиқаси Даяна Тэйлор Нью-Йорк замонавий санъат музейидаги зиёфатда, 31 май, 2018 йил

    Майкл Блумберг ва унинг рафиқаси Даяна Тэйлор Нью-Йорк замонавий санъат музейидаги зиёфатда, 31 май, 2018 йил

    Шериги: Майкл Блумберг, Bloomberg асосчиси, Нью-Йоркнинг собиқ мери

    Бойлиги: 54,9 миллиард доллар (2021, Forbes)

    Расмий жиҳатдан, Майкл ва Даяна оила қурмаган, аммо 2000 йилдан бери улар бирга яшашади. Дунёга машҳур Bloomberg молия агентлиги асосчиси Нью-Йоркнинг 103-мери этиб сайланганида, унинг севгилиси Даяна Тэйлор автоматик тарзда шаҳарнинг биринчи хоними деб ҳисобланди. Бир сўз билан айтганда, у Майклнинг рафиқаси бўлмаса ҳам, аслида у унинг ягона ҳамроҳи ҳисобланади.

    Жуфтлик Met-Gala’да, 2018 йил 7 май

    Жуфтлик Met-Gala’да, 2018 йил 7 май

    Жуфтликнинг иккиси ҳам турмуш қуришни хоҳламайди: афтидан, уларнинг олдинги никоҳлари ҳаётларида муҳим рол ўйнаган. Шунга қарамай, Майкл ва Даяна ҳозиргача бирга: иккаласи ҳам бизнес ва сиёсатда етакчи (Тэйлор Нью-Йорк банк бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган), шунингдек, хайрия ишларига катта эътибор беришади.

     Люсинда Саусворт

    Ларри Пейж ва рафиқаси Люсинда 2016 йил 4 декабрь, Breakthrough Science Awards тақдирлаш маросимида

    Ларри Пейж ва рафиқаси Люсинда 2016 йил 4 декабрь, Breakthrough Science Awards тақдирлаш маросимида

    Турмуш ўртоғи: Ларри Пейж, Google асосчиси

    Бойлиги: 67,5 миллиард доллар (2021, Forbes)

    Ларри Пейжнинг рафиқаси ўзи ҳақида ҳеч нарса айтмай кўпчиликни қизиқтирадиган ажойиб истеъдодга эга. У 2007 йилда Google асосчиларидан бири билан танишганидан бир йил ўтиб турмушга чиққанидагина оммага танилди. Дарвоқе, тўй ўзгача шов-шув билан ўтган: ёшлар тўйга 600 га яқин меҳмон таклиф қилишган, тантана ўтказиш жойи сифатида Ричард Бренсонга тегишли Некер ороли танланган.

    Жуфтлик Breakthrough Science Awards тақдирлаш маросимида, 2013 йил 12 декабрь

    Жуфтлик Breakthrough Science Awards тақдирлаш маросимида, 2013 йил 12 декабрь

    Ларрининг умр йўлдоши жуда зиёли оиладан чиққан ва қизнинг ўзи ҳам ажойиб академик муваффақиятлари билан мақтанса арзийди. Илмий ишининг асосий йўналиши биологик таҳлил ва тадқиқотлардир. Карьераларидаги ютуқларга қарамай, турмуш ўртоқлар ўз оилаларига вақт ажратишни унутмайди.

    Мавзуга доир:

    • Гаражда бошланган бизнесдан дунёни ўзгартирган технологияларгача: Стив Жобснинг муваффақият йўли
    • Ҳар доим мукаммал кўринадиган араб маликаларидан гўзаллик сирлари

    18.01.2023, 16:46   Изоҳ (0)   24533
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    25 йилдан сўнг: «Такси» фильмининг актёрлари ҳозир қандай кўринишда ва нималар билан банд?

    18.01.2023, 10:42

    Instagram: Хотираси тўлиқ тикланмаётган Зоҳид Рисқиев, Паризодага қўйилган қўрқинчли ташхис, янги уй харид қилган Холиқжон вайнер

    17.01.2023, 22:48

    «Севинч», «Ватан» ва «Мактуб»: Бобур Йўлдошев иштирокидаги энг яхши фильмлар (видео)

    17.01.2023, 20:47

    Шоҳруҳ Хон билан дебют қилган, машҳур крикетчининг рафиқаси: Болливуд юлдузи Анушка Шарма ҳақида қизиқарли маълумотлар

    17.01.2023, 17:48

    Кетма-кет яқин инсонларидан жудо бўлган ва кам учрайдиган касалликка чалинган хонанда — Селин Дионнинг янада кучли бўлишига ёрдам берган тақдир синовлари ҳақида

    17.01.2023, 15:46

    «Олтин глобус—2023» тақдимот маросимидаги юлдузларнинг энг ёрқин образлари (фото)

    16.01.2023, 20:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Америка авиакомпаниялари самолётларда Starlink хизматини ўчира бошлади

    Дунё | 8 июн, 23:55

    АҚШ ва Хитой савдо божлари борасида Лондонда учрашув ўтказади

    Дунё | 8 июн, 23:05

    Франция Германияни мағлуб этиб Миллатлар Лигаси бронза медалини қўлга киритди

    Спорт | 8 июн, 22:38

    Францияда электроскутер сабаб юзага келган ёнғинда 4 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 8 июн, 22:10

    Тошкент марказида “Салом, Мундиал” супершоуси бўлиб ўтади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:52

    Шимолий Кореяда май ойида муваффақиятсизликка учраган кема қайта сувга туширилди

    Дунё | 8 июн, 21:45

    Ўзбекистон ва Қатар ўйини сабаб Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракат чекланади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.