Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллес парламентда Украина учун янги ёрдам пакетини тақдим этди.

Фото: EPA

Фото: EPA

Мудофаа вазири айтишича, унга бош вазир Риши Сунак аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленскийга ваъда қилган 14 та Challenger 2 танкларидан ташқари, бошқа зирҳли техника ҳам, шу жумладан, «Бульдог» сифатида машҳур бўлган ФВ-432 бронетранспортёри, АS90 ўзиюрар гаубицалари ва унинг снарядлари киради.

Ушбу ҳарбий ёрдам пакети, дея таъкидлади Уоллес, Украина қўшинлари имкониятларини сезиларли даражада оширади. «Бу шуни англатадики, улар Россия қўшинларига қаршилик кўрсатишдан уларни Украина ерларидан қувиб чиқаришга ўтиши мумкин бўлади», — деди Британия мудофаа вазири парламентга мурожаат қилиб.

Уоллес таъкидлашича, Буюк Британия Украинага Ғарбда ишлаб чиқарилган асосий жанговар танкларни тақдим этувчи биринчи мамлакатга айланади.

15 январь куни The Daily Mirror Лондон Киевга Hellfire бошқарилувчи ракеталари билан жиҳозланган Apache зарбдор вертолётларини ҳам юбориши ҳақида ёзганди. Аммо бир неча соатдан кейин мақола сайтдан ўчириб ташланди, Британия Мудофаа вазирлиги эса ундаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Туркманистон Ўзбекистонга текинга газ етказиб беради 
Маҳаллий
Тошкентда кўприк устидаги “Газел” ёниб кетди (видео)
Бизнес
Россиядан Осиёга кўмир экспорти нархи ошгани маълум қилинди