«Реал» Испания Суперкубоги финалида «Барселона»га мағлуб бўлди (1:3).
OKDiario нашрининг хабар қилишича, Карло Анчелотти ўйиндан кейин кийиниш хонасида футболчилар билан 2 соатдан ошиқ суҳбат қурган. Мураббий ўйиндаги пасайиш ва кўпайиб кетган хатолар ҳақида гапирган.
Клубдаги манбаларга кўра, муҳокама сокин руҳда ўтган, томонлар бир-бири билан максимал даражада очиқ гаплашган.
Анчелотти суҳбатни қуйидаги гап билан якунлаган: «Эртага дам оламиз, 17 январдан эса базага қайтамиз ва ҳозирги ҳолатни тўғрилашга киришамиз».
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)