• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Мурод Ражабов нима учун кинода суратга тушмай қўйди? Унинг фильмлари «запрет»дами? Ўзбек киносининг «Темир эркаги» билан суҳбат (видео)

    Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабов бу йил 74 ёшни қаршилайди. Ўзбек киносининг «Темир эркаги» дея эътироф этиладиган актёр 1973 йили «Оловли соҳил» фильмидаги кичик роли билан санъат оламига қадам қўйган. У фаолияти давомида «Ажойиб хаёлпараст», «Темир хотин», «Буюк Амир Темур», «Кичкина табиб» каби турли жанрлардаги фильмларга суратга тушган.

    Бир неча йилдан буён қандли диабет билан оғриётган Мурод Ражабов 2015 йилдан буён фильмларда суратга тушаётгани йўқ. Ижтимоий тармоқларда Мурод Ражабовнинг хасталаниб қолгани ҳақидаги хабарлар тарқалгач, «Дарё» мухбирлари ижодкор хонадонига ташриф буюрди.

    — Саломатлигим гоҳида ундоқ, гоҳида бундоқ. Бундан кейин шундай бўлаверар экан. Кайфиятим ҳам доим яхши эмас. Айни кунларда кайфиятим деярли яхши эмас, деса бўлади, — дейди Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабов.

    Актёрнинг саломатлиги сўнгги йилларда ёмонлашди. Аммо у кинодаги фаолиятини 2015 йил тўхтатганди. Бунинг боисини у қуйидагича изоҳлади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Ҳа деб киноларда суратга тушаверадими?! Ўйлаб қарасам, 25 ёшимда машҳурликка эришган актёрман. Ўтган йиллар мобайнида 100 дан ортиқ фильмда суратга тушдим. Уларнинг ярми давлат фильмлари бўлса, қолгани хусусий киностудиялар томонидан суратга олинган. Энди бошқалар ҳам ҳам чиқсин. Агар телевизорда кўп кўринсангиз, дарров гап қилишади. Бир пайтлар «Мурод Ражабов экранга чиқаверадими?» дейишарди. Кўринмай қолсангиз ҳам дарров одамларга гап топилади, — дейди актёр.

    Устоз санъаткор бугунги ёшлар ижодини кузатиб боришини, аммо уларга ҳавас қилмаслиги ҳақида гапириб ўтди.

    — Ҳозир қиладиган ишим йўқ. Турган гапки, телевизорда берилаётган нарсаларни кўриб, ёш ижодкорларнинг ишларини кузатиб бораман. Аммо ҳавас қиладиган ёки бирор ролни кутиб яшайдиган ёшда эмасман, — дейди Мурод Ражабов.

    Мурод Ражабов «Муқимий» театрига директор қилиб тайинлангани, «Асл хазина» номли спектаклни саҳналаштиргани ва «ёзди-чизди»лардан сўнг санъатдан кўнгли қолгани ҳақида айтиб ўтди.

    — Жуда кўп нарсадан дилим оғриган. Қўпол қилиб айтганда бугун санъат ҳеч кимга керак эмас. Раҳбарларга-ку умуман керак эмас. Бизда санъатни қадрлайдиган одамлар жуда кам экан. Шундай замонларга қолиб кетибмиз. Бир пайтлар бундай эмас эди. Санъат ижодкорларнинг асосий машғулоти эди. Бор эътиборини унга қаратарди. Ҳозир ундай эмас. Муаммонинг сабаби жуда кўп. Бунга санъаткорлар ҳам, халқ ҳам, ҳатто журналистлар ҳам сабабчи. «Асл хазина» спектакли ёмон бўлмаган, ўз томошабинини топганди, аммо у ҳам кимгадир ёқмади, — дейди актёр.

    Мурод Ражабов нафақат актёр, балки кинопродюсер ва режиссёр сифатида бир нечта фильмларни суратга олган. Афсуски, кейинги пайтларда у суратга олган фильмлар экранларда берилмайди. Бунинг сабабини ижодкор қуйидагича изоҳлади.

    — Бунинг сабабини кимдан сўрайман? Биладиган одамлардан сўрасам, елка қисишади. Индамайди ёки билса-да, сизга айтмайди. Нафақат «Анора», мен суратга тушган бошқа фильмлар ҳам экранларда берилмайди. Бунинг сабаби менга ҳам қоронғи. «Запрет» жуда нотўғри нарса. Санъаткорни ижоддан ажратиб бўлмайди — ижодкорга эркинлик керак, — дейди Мурод Ражабов.

    Суҳбатни тўлиқ ҳолда томоша қилинг.

    Мавзуга доир: Instagram: Илк марта бобо бўлган Дилшодбек Мусабеков, узоқ танаффусдан сўнг кўриниш берган Мурод Ражабов, қизининг исмини ошкор қилган Каниза

    12.01.2023, 23:10   Изоҳ (1)   24262
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. 5170519556@telegram.org / 13.01.2023, 00:45

      Umrlari uzoq bolsin Murod akani yaxshi ko'ramiz

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Аватар-2» 2022 йилнинг энг кассабоп фильми бўлди. Жеймс Кемерон кинофраншизани давом эттиришини айтди

    12.01.2023, 16:39

    «Баъзи ҳаракатларни режалаштирганман, баъзилари эса ҳақиқий импровизация эди». Женна Ортега «Уэнздей» сериалидаги рақси ҳақида

    12.01.2023, 14:35

    Болливуддан ҳайдалган, Ҳиндистон президентидан мукофот олган: Видя Баланнинг машаққатли ҳаёт йўли ва ижоди ҳақида (фото)

    12.01.2023, 12:26

    Зендаянинг дебюти, Женнифер Кулиж билан боғлиқ кулгили ҳолат: «Олтин глобус — 2023» мукофоти ғолиблари эълон қилинди (фото)

    12.01.2023, 10:22

    Instagram: Илк марта ота бўлган Жаҳонгир Хўжаев, турмушга чиққан Дилдора Зокирова, қорни ёқтирмайдиган Райҳон

    11.01.2023, 22:18

    АҚШ, Саудия Арабистони, Таиланд ва Туркия: Қишки таътилни хорижда ўтказаётган шоу-бизнес вакиллари (видео)

    11.01.2023, 21:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда биринчи марта тунги ёруғлик орқали иқтисодий фаоллик баҳоланди

    Ўзбекистон | 10 август, 15:05

    Тель-Авивда минглаб аҳоли ҳукуматга қарши намойишга чиқди

    Дунё | 10 август, 14:17

    АҚШ давлат котиби Исроил–ҲАМАС музокаралари издан чиқишида Макронни айблади

    Дунё | 10 август, 13:20

    Ойлик 2,2 минг еврогача: ўзбекистонлик ҳамширалар Италияга ишга таклиф этилмоқда

    Ўзбекистон | 10 август, 12:45

    “Хоҳ Россия билан, хоҳ Россиясиз” Эрон АҚШ қўлловидаги Зангизор коридорига қарши чиқишини маълум қилди

    Дунё | 10 август, 12:15

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳарорат яна кўтарилади 

    Ўзбекистон | 10 август, 11:45

    Ўртоқлик учрашуви. “Манчестер Сити” “Палермо”ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Ҳусанов бир тайм ўйнади (видео)

    Спорт | 10 август, 11:44
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.