• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Болливуддан ҳайдалган, Ҳиндистон президентидан мукофот олган: Видя Баланнинг машаққатли ҳаёт йўли ва ижоди ҳақида (фото)

    «Кеч гуллаган гул» — бу тўлиқ Болливуд актрисаси Видя Баланнинг ҳаёти ва карьерасига тегишли. Актриса 16 ёшида кино оламдаги фаолиятини бошлади, бироқ 30 ёшидан кейин  машҳурликка эришди. Кўплаб актрисалар кинони тарк этганида ёки қаҳрамонларининг феъл-атворига мослашганда, у ҳаётидаги ажойиб, кўп қиррали ва ёрқин ролларни ижро этди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    У мантиқ, тарих ва меъёрларга қарши бориб, томошабинлар ва танқидчиларнинг қалбини забт этди, шу билан бирга, Болливуддаги кўп қиррали ва истеъдодли актрисалардан бирига айланди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Видя муваффақиятга эришишдан олдин узоқ йўлни босиб ўтди. У 1979 йилнинг 1 январида Ҳиндистоннинг Бомбей шаҳрида (замонавий Мумбай) туғилган, унинг отаси Балан Тамилдан Бомбейга иш сабабли кўчиб ўтди. Актрисанинг онаси Сарасвати Кераладан, шунинг учун оилада тамил ва малаялам тилларида тенг сўзлашилади.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Видянинг Прия исмли опаси бор ва унинг амакиваччаси Приямани таниқли жанубий ҳинд актрисаси ҳисобланади.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Видя ўрта мактабда ўқиб юрган пайтида Ҳиндистондаги биринчи сунъий йўлдоши ситкомида,  ёш ва тажрибасиз Экта Капур томонидан суратга олинган «Беш кишимиз» лойиҳасида рол ўйнаган. Экта отаси, актёр Житендра Эктани телевизион продюсерликда ўзини синаб кўришга рухсат берганида, у атиги 19 ёшда бўлган.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Уларнинг кичик офислари бор эди ва кам маблағ кетадиган суратга олиш ишлари ва сунъий йўлдош телевидениесида сотилиши мумкин бўлган кам бюджетли сериаллар учун ғояларни қидира бошлади. Беш опа-сингил ўсган оила ҳақидаги «Беш кишимиз» кулгили сериалининг тарихи шундай пайдо бўлди. Суратга олиш ишларини олиб бориш учун деярли маблағ йўқ эди, шунинг учун Экта ўз ишлари учун жуда кам маблағ талаб қиладиган янги актрисаларни қидирди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Видянинг отаси кабел телевидениеси компаниясининг раҳбари эди. Кастингдан хабар топгач, у қизининг фильмда суратга тушишини таклиф қилди. Кейин ҳеч ким бу янги сунъий йўлдош телевидениеси ҳақиқатан ҳам машҳур бўлиб, жуда кўп маблағ олиб келишини ўйламаган эди. «Беш кишимиз» фильми ҳақиқатан ҳам хит даражасига чиқди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Видя ситкомнинг биринчи мавсумида, 1995 йилдан 1999 йилгача суратга тушган. Лойиҳа тугаши билан унга дарҳол бошқа сериалларда иштирок этиш таклиф қилинди, бироқ актрида уларни ишонч билан рад этди, чунки у катта лойиҳаларда иштирок этиб машҳур актриса бўлишни хоҳлади.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Бу эса унинг кинокарьерасида жиддий иш бермади. Актрисага 2000 йилда, сериал тугаганидан сўнг, Маммути билан партнёрликдаги «Чакрам» номли малаялам тилида суратга олиниши керак бўлган фильмдан бош ролни таклиф қилишди. Бу унинг учун мукаммал дебют бўлиши ва катта машҳурлик олиб келиши керак эди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    «Беш кишимиз» сериалининг актрисаларидан бири малаялам кино саноатида машҳурлик излаётгани (ёдда тутинг, малаялам тили Видянинг она тили ҳисобланади) ҳақидаги хабарлар аллақачон матбуотда пайдо бўла бошлаган эди. Актрисага яна ўнлаб фильмлардан таклиф тушди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Кейинчалик Маммуттининг фильми маблағни йўқотди. Актрисанинг мухлислари бу Видянинг айби эканига амин эди, у «ланъатланган» деб эълон қилинди ва Болливуддан ҳайдалди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    У катта бюджетли фильмда Мадҳаван билан бирга рол ўйнаб, тамил тилидаги фильмларда суратга туша бошлади. Бироқ суратга олиш жараёнларининг ўртасида уни ишдан бўшатишди ва ўрнига бошқа актрисани олишди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Учинчи тамил тилидаги фильмда у яна суратга олиш ишларининг ўртасида Триша исмли актриса билан алмаштирилди. Муваффақиятсизликдан чарчаган Видя малаялам кино оламига қайтиб келди ва ҳеч қачон чиқарилмаган кам бюджетли фильмда рол ўйнади. Шу билан бирга, унинг ўзидан 5 ёш кичик бўлган амакиваччаси Приямани аллақачон телугу ва тамил тилидаги кино саноатида яхши натижага эришган эди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Унинг биринчи суратга тушган сериалидаги ҳамкасблари ўзларининг теледастурларини олиб боришар эди ва Бомбей кино саноатида ўсмир моделлар фильмларда бош ролларни ижро этаётган эди, «кекса» 22 ёшли Видя эса 6 йиллик актёрлик тажрибасига бўлса-да, ортда қолди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Видя ўз карьерасини қуришда давом этди. У реклама роликларида ва мусиқий видеоларда рол ўйнади. Кейинроқ актриса бенгал тилидаги лойиҳада суратга тушди ва томошабинларни ўзига жалб этди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Актрисанинг образларини бироз қайта кўриб чиққан Видҳу Винод Чопра Видяни «Турмушга чиққан аёл» романи асосида суратга олиниши керак бўлган фильмга таклиф қилди. Бу актрисанинг танқидчиларнинг олқишига ва FilmFare мукофотига сазовор бўлган ажойиб роли эди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Бироқ «Турмушга чиққан аёл» фильми чиққанидан кейин Видя яна қоқила бошлади. Шундан кейин продюсерлар нима қилишни билмади. У эпизодик ролларда яхши натижага эришди, фильмларда унга ноанъанавий қаҳрамон бўлишга рухсат берилди (масалан, «Гуру» лойиҳасидаги ногирон ёки «Эклавя» фильмидаги содиқ хизматкор роли), бироқ актриса асосий қаҳрамонларнинг ролларини унутилмас тарзда ижро этди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Бу пайтларда Видя фақат дабдабали кийинган, бироз тўла ва сочи узун актриса сифатида танилган эди. Баланнинг фаолияти 2008 йилда, 29 ёшга тўлганида тўхтаб қолди. Унинг шахсий ҳаёти «Омад тумори» фильмидаги партнёри Шаҳид Капур билан ишқий муносабатлар ҳақидаги миш-мишлар остида қолди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Кейинроқ актриса камдан-кам учрайдиган касалликка чалинган 12 ёшли боланинг онаси образини гавдалантирган «Ота» фильмида муносиб рол ўйнади. Бироқ ўша пайтда барча эътибор ота ва ўғил — Амитабҳ ва Абҳишек Баччан дуэтига қаратилди. Видя қандайдир тарзда бу шовқин ичида йўқолиб қолгандек эди. Унинг карераси тугаганга ўхшарди. Шунга қарамай, 30 ёшгача бўлган вақт актриса учун энг яхши ва муҳим йиллар бўлди. У 30 ёшга тўлганидан кейин фильмларда она образида чиқа бошлади.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Кейин мантиққа зид равишда, Видя Баланнинг карьераси осмонга кўтарилди. Катта танаффусдан кейин у 2010 йилда суратга олинган «Севгининг сабаби йўқ» комедиясида суратга тушди. Шундан сўнг танқидчилар томонидан эътироф этилган «Ҳеч ким Жессикани ўлдирмаган» триллерида пайдо бўлди.

    Фото: «Yandeks.ru»

    Фото: «Yandeks.ru»

    Балан «Кир расм» фильмида суратга тушганидан кейин миллионлаб мухлисларнинг кумирига айланди. Актриса Силк Смитанинг ҳаётидан илҳомланиб суратга олинган ушбу биографик фильм учун Ҳиндистон президентининг миллий кино мукофотига сазовор бўлди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    «Ҳикоя» триллери унинг муваффақиятини шунчалик мустаҳкамладики, танқидчилар Болливуддаги Хонлар тугаганини жиддийлик билан ёзишди. Бош ролдаги Видя Балан иштирокидаги фильмлар кинотеатрларда кўплаб мухлисларни тўплади ва лойиҳалар томошабинларга ёқди. Видя Балан кино саноатининг белгиланган қоидаларини ўзгартирди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    У чиройли сценарийлар ва кучли актёрлик маҳорати туфайли қаҳрамонларни ижро этган актёрлар билан осонгина бир хил даражада туриши ва актёрлар сингари аншлагларни тўплаши мумкинлигини исботлади. Актриса ўзига хос бўлишга имкон берадиган ролларни танлади.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Видя Баланнинг шахсий ҳаёти ҳам 30 ёшдан кейин бошланди. У 2012 йилда икки марта оила қуриб ажрашган продюсер Сиддҳарт Рой Капурга турмушга чиқди. Видядан олдин продюсернинг иккита рафиқаси бўлган.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Сиддҳарт — машҳур продюсер, UTV студияларининг раҳбари ҳисобланади. Жуфтликнинг фарзанди йўқ, бироқ актриса интервьюларининг бирида фарзанд кўриш нияти борлигини айтган.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    У табассум қилишда ва фильмларда рол ўйнашда давом этмоқда. Актриса 2022 йилда суратга олинган «Рақс» триллери учун «Йилнинг энг яхши актрисаси» мукофоти номинациясининг бир нечта категорияларини қўлга киритди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    У кўп ҳолладрда анъанавий ҳинд аёлига ўхшаб сочларини бўшатиб қўяди ва сари кияди, актриса 15 йил олдин ёш замонавий либосларда кийинганидан кўра чиройлироқ кўринади.

    Мавзуга доир: Болливуд юлдузи Видя Балан ҳақида 10 қизиқарли факт (фото).

    12.01.2023, 12:26   Изоҳ (0)   13691
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Зендаянинг дебюти, Женнифер Кулиж билан боғлиқ кулгили ҳолат: «Олтин глобус — 2023» мукофоти ғолиблари эълон қилинди (фото)

    12.01.2023, 10:22

    Instagram: Илк марта ота бўлган Жаҳонгир Хўжаев, турмушга чиққан Дилдора Зокирова, қорни ёқтирмайдиган Райҳон

    11.01.2023, 22:18

    АҚШ, Саудия Арабистони, Таиланд ва Туркия: Қишки таътилни хорижда ўтказаётган шоу-бизнес вакиллари (видео)

    11.01.2023, 21:46

    Instagram: Тўртинчи бор она бўлган 38 ёшли актриса, туғилган кунини нишонлаётган Азиза Халилова, Умра сафаридаги машҳурлар

    10.01.2023, 22:31

    Ўзбек рэп эволюцияси вакиллари: Конста, Тимур Алихонов ва бошқа рэперлар ижодини қандай бошлаган?

    10.01.2023, 17:48

    Маданий ҳордиқ чиқаришга ёрдам берадиган ва такрор кўришга арзийдиган фильмлар

    10.01.2023, 15:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рамзан Қодировнинг вояга етмаган ўғли уйланди

    Дунё | 29 июн, 23:40

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” Месси бошчилигидаги “Интер Майами” дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди

    Спорт | 29 июн, 23:09

    “Уй олди-сотдисини нақдсиз шаклга ўтказмоқчимиз” — Мубин Мирзаев

    Ўзбекистон | 29 июн, 23:05

    Озарбайжон Россия бош вазири ўринбосари ташрифини бекор қилди

    Дунё | 29 июн, 23:00

    “Насия бозорини давлат томонидан тартибга солиш режалаштирилган” — Тимур Ишметов

    Иқтисодиёт | 29 июн, 22:30

    Суперлига. “Бухоро” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 29 июн, 22:15

    Эрон МАГАТЭ раҳбари учун ядровий объектларга киришни ёпди

    Дунё | 29 июн, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.