Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Ҳазорасп туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаролар М.М. ва Н.А. 2 нафар фуқарони ҳайдовчилик гувоҳномаси олишлари учун бўладиган имтиҳондан гўёки Ички ишлар органларида ишловчи танишлари ёрдамида ўтказиб қўйиш эвазига 1 000 долларни олган вақтларида ашёвий далилар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)