Бухоро вилояти Когон шаҳрида 2 январь куни аёл маст ҳолатда танишини пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда Тергов департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, соат 00:52 да 40 ёшли Н.Э. (эркак) таниши 35 ёшли Р.Н.нинг (аёл) уйига келиб, у билан спиртли ичимлик истеъмол қилган. Шундан сўнг ўзаро келишмовчилик сабабли жанжаллашган, аёл жаҳл устида қўлида бўлган ошхона пичоғи билан Н.Э.нинг қорнига бир маротаба уриб, оғир тан жароҳати етказган.
Бунинг оқибатида Н.Э. олган тан жароҳатлари билан Когон шаҳар Тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Мазкур ҳолат юзасидан Когон шаҳар ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодекснинг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноятнинг келиб чиқиш сабаби ўрганилганда шу куни жабрланувчи маст ҳолатда гумонланувчи Р.Н.нинг яшаш хонадонига ўзи билан олиб келган ароқни истеъмол қилиб, аёлга шилқимлик қилган
Улар бир-бирини ҳақорат қилишган, шу пайт қўшни хонада бўлган Р.Н.нинг шаръий турмуш ўртоғи М.С. ҳолатни эшитиб, хотинини ҳимоя қилиш мақсадида жанжалга аралашган, Р.Н. эса жаҳл устида қўлида бўлган ошхона пичоғи билан таниши Н.Э.га бир маротаба уриб, жароҳат етказган.
Изоҳ (0)