Бош прокуратура ҳузуридаги департамент Бухоро ва Фарғона вилоятларида ўқишни кўчириб бериш билан фирибгарлик ҳолатларига чек қўйди.
Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган С.М. фуқаро Ж.С.нинг ўқишини гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида қўшни Қозоғистон Республикаси Чимкент давлат университетидан Бухоро муҳандислик технология институтига кўчириб бериш эвазига 3 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро К.М. фуқаролар Ф.Т. ва Н.Б.нинг Қирғизистон ва Тожикистон Республикаларидаги ўқишларини Фарғона давлат университетига кўчириб бериш эвазига жами 3 650 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланиб, шундан 200 АҚШ доллари ва 1 млн сўмни қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)