Ўзбекистонда 2023 йилда саноат зоналари ва йирик инвестиция лойиҳалари инфратузилмаси учун 1,7 триллион сўм йўналтирилади.
Президент матбуот котиби хабарига кўра, «Ғиждувон» ва «Қўқон» эркин иқтисодий зоналари ҳудуди кенгайтирилади.
Мутасаддиларга:
- 1 июлга қадар саноат зоналарига ажратилган маблағлар ҳисобига инфратузилма масаласини ҳал этиш;
- йил якунига қадар саноат зоналарида 1 минг 264 та лойиҳани ишга тушириб, қўшимча 3 триллион сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқаришни таъминлаш топширилди.
«Бу имкониятдан вилоят, туман ҳокимлари, инвестиция ва саноат бўйича ҳоким ўринбосарлари фойдаланишлари керак!» – деди президент.
Изоҳ (0)