Футбол бўйича Англия Кубогининг учинчи босқичида «Арсенал» 9 январь, душанба куни «Оксфорд»га қарши баҳс олиб борди.
Биринчи бўлимда дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди. Иккинчи бўлимда лондонликлар нисбатан яхшироқ ўйин кўрсата бошлади. 63-дақиқада Муҳаммад Эл-Ненни ҳисобни очган бўлса, 70-дақиқада Эдвард Нкетиа «канонирлар»нинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Орадан олти дақиқа ўтиб, Нкетиа дублни расмийлаштирди. Ўйин 3:0 ҳисобида якунланди.
Шу тариқа Микель Артета шогирдлари кейинги босқичга йўл олди.
Англия Кубоги
3-босқич баҳси
9 январь, душанба
«Оксфорд» — «Арсенал» 0:3
Голлар: 0:1 – 63 Эл-Ненни, 0:2 – 70 Нкетиа, 0:3 – 76 Нкетиа.«Оксфорд»: Макгинти, Андерсон, Лонг, Мур, Braun (Флеминг, 84), Бодин (Гудрем, 77), Мерфи (Вилдсхут, 62), Бреннаган, Макгуэйн (Жонсон, 84), Бейт, Тэйлор (Одонкор, 77).
«Арсенал»: Тернер, Томиясу (Уайт, 81), Holding, Габриэль, Тирни (Зинченко, 61), Эл-Ненни, Локонга (Жака, 62), Фабиу Виэйра (Маркиньос, 81), Сака (Смит-Роу, 75), Нкетиа, Мартинелли.
Огоҳлантириш: Braun (59).
Изоҳ (0)