Португалия терма жамоаси янги бош мураббий номини маълум қилди.
Испаниялик мутахассис Роберто Мартинес Португалия терма жамоасининг бош мураббийига айланди. Томонлар узоқ йилга мўлжалланган шартнома имзолаган.
Португалия Қатар мундиалидаги қониқарсиз натижадан кейин кейин Фернанду Сантушни истеъфога чиқарганди.
Мартинес ЖЧ—2022 дан кейин Бельгия терма жамоаси бош мураббийлигидан кетганди.
Испаниялик мутахассис 2016—2022 йиллар давомида Бельгияни бошқарди. Унинг қўл остида терма жамоа ЖЧ—2018 да 3-ўринни қўлга киритганди.
Изоҳ (0)