Футбол бўйича ўртоқлик ўйинида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 9 январь, душанба куни БАА билан баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 27-дақиқасида Отабек Жўрақўзиев ҳисобни очди. Биринчи бўлимда Ўзбекистонликлар 1:0 ҳисобида танаффусга йўл олди.
Иккинчи бўлим сўнгида эса Сарвар Шарипов гол урди. Қайд этиб ўтиш жоиз, ушбу гол Сарвар учун ёшлар терма жамоасидаги илк гол бўлди. Шу тариқа Ўзбекистон U-23 БАА устидан ғалаба қозонди.
Ўртоқлик ўйини
9 январь, душанба
Изоҳ (0)