Уго Льорис Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлади.
«Энг юқори чўққида пайтим фаолиятимни якунлашга қарор қилдим», — дейди 36 ёшли дарвозабон.
Льорис 2008 йилдан буён терма жамоа шарафини ҳимоя қилган. Шу вақт мобайнида 145 та ўйинда иштирок этган. ЖЧ—2022 вақтида Льорис терма жамоадаги энг кўп ўйин ўтказган футболчига айланди.
Уго Франция билан бирга ЖЧ—2018 ва 2021 йилда Миллатлар Лигасида зафар қучган. Шунингдек, Евро—2016 ва ЖЧ—2022 да кумуш медал соҳибига айланган.
Изоҳ (0)