Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида 7 январь куни кучли таъсир қилувчи дориларни сотмоқчи бўлган эркаклар ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Ички ишлар вазирлиги Жиноят-қидирув бошқармаси ва Қўқон шаҳри ички ишлар бўлими ходимлари ҳамкорликда ҳудудда тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда Данғара туманида яшовчи фуқаролар Х.Н. ва Д.Х. 30 200 дона «Зардекс» дорисини 18 900 доллар (213 миллион сўм)га сотаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир: Тошкентда кучли таъсир қилувчи дори оздирувчи восита деб сотилаётгани аниқланди
Изоҳ (0)