Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида 1 январь куни фуқаро ҳамқишлоғини уриб ўлдирди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, «Тепар» маҳалласида яшовчи ҳамқишлоқлар очиқ дала майдонига бориб, шу ерда ўзаро оғзаки тортишиб қолган. Натижада ўртада баҳслашув юзага келган.
Шундан сўнг бир-бирини камситувчи сўзлар билан ҳақорат қилгани сабабли эркак аёлни уриб, тан жароҳати етказган. 2 январь куни жабрланувчи шифохонага олиб борилгач, шифокорлар кўрсатган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан тергов бўлинмаси томонидан фуқаро С.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Фуқаро С.Х. ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланиб, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)