McDonald’s корпорацияси ўз ходимларини қисқартиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда корпорация бош ижрочи директори Крис Кемпчинскининг ходимларга йўллаган мактубига таяниб CNN хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, McDonald’s раҳбарияти «айрим лавозимларни сақлаб қолиш ва уларни кадрлар билан таъминлаш муҳимлигини баҳолаш» ниятида. Шу сабабли «қийин қарорлар» қабул қилинади.
«Баъзи лавозимларнинг устуворлиги қисқартирилади, баъзилари эса бутунлай йўқ қилинади. Бу глобал харажатларни қисқартириш ва ўсиш учун бизга ёрдам беради», — дейди корпорация директори.
Манба McDonald’s’нинг қанча ходими ишдан бўшатилиши мумкинлигига аниқлик киритмаган.
Унинг сўзларига кўра, корпорация раҳбарияти қарорни апрель ойи бошида эълон қилишни режалаштирмоқда.
2021 йил охирига келиб McDonald’s’нинг бутун дунё бўйлаб офислари ва тўғридан-тўғри компанияга тегишли ресторанларда 200 мингга яқин одам ишлаган.
Франчайзинг ресторанларида ўша пайтда бутун дунё бўйлаб 2 миллиондан ортиқ одам ишлаган.
Мавзуга доир: McDonald’s Қозоғистонни тарк этиш арафасида — Bloomberg
Изоҳ (0)