• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Уэнздей» сериалидаги Қўл томошабинларнинг севимлисига айланди. Бу ролни руминиялик кўзбойлоғич ижро этган

    2022 йил ноябрь ойида интернетни Аддамслар қизи — Уэнздей ҳақидаги сериал забт этди. Шоу томошалар бўйича рекордларни янгилади ва бош қаҳрамоннинг рақси тармоқда вирусга айланди. Бундан ташқари, Қўлни ҳақиқий одам ўйнаганлиги ҳам маълум бўлди. Руминиядан келган кўзбойлоғич қандай қилиб персонажни янги босқичга олиб чиқиб, уни томошабинларнинг севимлисига айлантиргани ҳақида маълумот берамиз.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Қўл образи биринчи марта 1954 йилдаги оригинал комиксларда пайдо бўлган. Аддамслар уйининг кираверишида «Эҳтиёт бўлинг, Қўл» ёзуви бор эди — худди «Қопағон итдан эҳтиёт бўлинг» ёзувига ўхшаш. Кейинчалик бу ғоя фильм ва телекўрсатув ижодкорлари томонидан ишлаб чиқилган. Кейинчалик Қўл оиланинг ажралмас қисмига айланади — Аддамслар учун у ҳам уй ҳайвони, ҳам оила аъзоси.

    Биринчи фильмларда персонаж камдан кам кўриниб, қути ёки бирор предмет орқасида пайдо бўлган. У махсус функцияларни бажармаган ва, албатта, асосий қаҳрамон эмасди. Кейинчалик Қўл ролини 1960 йиллардаги «Адамслар оиласи» телесериалида бош хизматкор ролини ўйнаган актёр Тед Кессиди ижро этади. Эркак одатда камераларда кўринмайдиган аравачада ётиб, қўлини қутидаги тешикдан чиқариб турган.

    Янги сериалда эса бу ўзига хос ролни 25 ёшли Виктор Доробанту ўйнади. У Руминияда туғилган. Бунгача Виктор фокус кўрсатиш билан шуғулланган.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    1991 йилги тўлиқ метражли фильмда Қўл яна «жонланади». 90 йилларнинг култ фильмида уни кўзбойлоғич Кристофер Харт ўйнаган. Қўл югуради, қаҳрамонларга ёрдам беради, улар билан мулоқот қилади. Интервьюда Доробанту дастлаб Кристофер билан бевосита гаплашмаган бўлса-да, унинг ижодидан илҳомланганини айтади. «Бир марта Кристофер Қўл хира бўлиб кўринмаслиги учун чўткани қандай тутиш кераклигини ўргатди», — деб тан олади у.

    Кўзбойлоғичлар 90 йиллардаги Қўл ва ҳозиргиси икки хил қаҳрамон эканлигини яхши тушунишган. Ҳеч бўлмаганда ташқи кўриниши — янги сериалда бу «қаҳрамон» анча реал ва қўрқинчли кўринади. У поп-маданиятдан номақбул имо-ишораларни ҳам билади, умуман олганда, ўзини анча эркин тутади.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Суратга олиш жараёнларида Виктор бутун танасини қоплаган кўк рангли костюм кийиб олган. Бу монтаж пайтида ҳеч қандай муаммосиз уни кадрдан «кесиб олиш» учун керак эди. Кўзбойлоғич бу кийимда ўзини жуда қулай ҳис қилганини ва ҳамма нарсани мукаммал кўрганини айтади, чунки унинг кўзлари тўр билан қопланган эди. У ҳатто ёмон об-ҳавода ҳам костюм уни иситганини таъкидлайди.

    Доробанту катта одам бўлгани учун жамоа уни камералардан яшириш учун кўп ҳаракат қилишига тўғри келган. У турли ўра ва чуқурчаларга ётиб, эшик ва деворлар орқасига яширинади. Баъзида суратга олиш гуруҳи Виктор жойлашиб олиши учун бутун декорацияни ҳам кўтаришига тўғри келади.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Биринчи кадрда Виктор каравот тагига ётиб, қўлини матрасдаги тешикдан чиқаради.

    Қўл кўрсатадиган имо-ишоралар 50 фоизи реал ҳаётдаги имо-ишора тилларига асосланган. «Қолган 50 фоизи соф импровизация. Мен актрисанинг сўзларига жавоб беришга, ҳис-туйғуларимни ифодалашга ҳаракат қилдим», — дейди Доробанту.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Айтганча, дастлаб эркак уни кастингга таклиф қилишганига ишонмайди. «Аввалига буни ҳазил деб ўйладим. Мени кўндирмагунча қайта-қайта қўнғироқ қилишди. Кастингда бу ролни олишим даргумон эканлигини англадим — атрофда жуда кўп ажойиб кўзбойлоғичлар бор эди. Аммо охирида мен ўтиб кетдим», — дейди Виктор.

    Айнан сериал режиссёри Тим Бертон персонажни ҳақиқий инсон ижро этишини талаб қилган. Женна Ортеганинг сўзларига кўра, Доробанту соатлаб тайёргарлик кўриши керак эди. «Бертон Қўлнинг гримига соатлаб вақт сарфлади. Қўл иштирок этган саҳналар жуда кўп вақтни олди», — дейди актриса.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Викторнинг айтишича, энг ноқулай жойларда ётгани Қўлни ўйнаш жуда қийин бўлганининг биргина сабаби эмас: «Барча ҳис-туйғуларни қўл орқали кўрсатиш керак эди. Унинг овози ҳам, субтитрлари ҳам йўқ. Бу жуда қийин жараён».

    Бошқа актёрлар ҳам қийналган, албатта. Мисол учун, Женна Ортега кадрда ҳеч қачон кўзини пирпиратмаган – бу ҳам режиссёрдан чиққан ғоя эди.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Мавзуга доир:

    • Фақат «Уэнздей» эмас: Жаҳон киноси тарихидаги энг ажойиб рақслар (видео)
    • Уэнздей ролини қойилмақом ижро этган ва интернетни «портлатган» рақсни ўзи ўйлаб топган Женна Ортега ҳақида 20 та факт
    • Ҳамманинг оғзида «Уэнздей»: нима учун Аддамслар оиласининг ғамгин қизи ҳақидаги сериал рекордларни янгиламоқда?

    08.01.2023, 11:12   Изоҳ (0)   21817
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Операциядан сўнг алоқага чиққан Паризода, санъатни ташлаш ҳақида ўйлаётган Муниса Ризаева, туғилган кунини нишонлаётган Зиёда

    07.01.2023, 22:44

    Адриано Челентано 85 ёшда: италиялик хонанда ва актёр ҳақида кўпчилик билмайдиган қизиқарли маълумотлар

    07.01.2023, 19:55

    «Ўзимдан ўзимгача»дан «Супер келинчак»кача: Адиз Ражабов иштирокидаги энг яхши фильмлар (видео)

    07.01.2023, 13:55

    Ташқи кўриниши туфайли ўзи хоҳлаган ролларни ўйнай олмайдиган иқтидорли Голливуд актрисалари

    07.01.2023, 11:54

    Instagram: Уэнздей рақсини ижро этган машҳурлар, туғилган кунида қимматбаҳо автомобиль олган Ҳамдам Собиров, Умра сафаридаги Дилсўз

    06.01.2023, 22:13

    Мерем Узерли, Ҳанде Эрчел ва бошқа машҳур турк актрисалари кундалик ҳаётда қандай кийинади? (фото)

    06.01.2023, 21:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп жорий этиши кутилаётган санкциялар Россия нефтига глобал эмбарго келтириб чиқариши мумкин

    Дунё | 13 июл, 16:40

    Исроил зарбаларидан бир кечада камида 29 нафар фаластинлик, жумладан, 6 нафар бола ҳалок бўлди 

    Дунё | 13 июл, 16:15

    Ўзбекистонда сунъий интеллект ёрдамида дори воситаларига бозор эҳтиёжлари ўрганилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 13 июл, 15:55

    Германия Украинага ёрдам бериш учун Patriot ракеталари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Дунё | 13 июл, 15:20

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25

    Эрон президенти Исроил ҳаво кучлари зарбасида жароҳат олган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 14:00

    Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан санкцияларини блоклаб турган Словакия қароридан қайтиши мумкин 

    Дунё | 13 июл, 13:34

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.