Россия президенти Владимир Путин Рождество байрами муносабати билан Украинадаги тўқнашув чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга кўрсатма берди. Бу ҳақда «Кремлin.ru» хабар берди.
Хабарга кўра, ўт очишни тўхтатиш 6 январь соат 12:00дан 7 январь соат 24:00гача амал қилади. Путин тегишли топшириқ билан мамлакат мудофаа вазири Сергей Шойгуга мурожаат қилди. Москва Киевни ҳам ўт очишни тўхтатишни эълон қилишга ва фуқароларнинг Рождество маросимларида қатнашишига рухсат беришга чақирмоқда.
«Православликни тан олган кўп сонли фуқаролар уруш ҳудудларида истиқомат қилаётганидан келиб чиқиб, Украина томонини ўт очишни тўхтатиш режимини эълон қилишга ва уларга Рождество арафасида маросимларда қатнашишга рухсат беришга чақирамиз», — дейилади баёнотда.
Патриарх Кириллнинг мурожаатини инобатга олиб, ўт очиш режими эълон қилинаётгани қўшимча қилинган.
Изоҳ (0)