Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 6 январда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 25,03 сўмга кўтарилиб, 11 288,44 сўмни ташкил қилди. Евро 40,11 сўмга ошиб, 11 992,84 сўм бўлди. Рубль 0,13 сўмга ошиб, 158,18 сўм бўлди.
Бундан аввал доллар курси кетма-кет тўрт кун кўтарилиб, 11 263,41 сўмни ташкил қилганди. Рубль ҳам ошиб, евро пастлаганди.
Изоҳ (0)