Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларининг мутахассислик йўналишлари бўйича таҳсил олаётган талабалар учун тўлов-контракт тўлаш муддати 20 январга қадар узайтирилди.
Давлат комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ, 2022/2023-ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура мутахассисликларига тўлов-контракт тўлаш муддати узайтирилган.
Жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 20 январь этиб белгиланди.
Шунингдек, қарор билан 2022 йил 10 декабрдан кейин контрактини тўлаганларнинг тўлови ҳам инобатга олинадиган бўлди.
Изоҳ (0)