Жиззах вилояти Зафаробод туманида 30-сон манзил-колониясидан 4 январь куни икки нафар маҳбус қочиб кетди.
Маълум бўлишича, маҳкум А.К соғлиғи сабабли туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. 4 январь куни соат 22:30 да пунктдан рухсатсиз чиқиб, номаълум томонга кетиб қолган.
Шу куни соат 23:15 да муассасада ўтказилган кўрик вақтида маҳкум М.Н. ҳам колония ҳудудида йўқлиги аниқланган.
Ҳозирда ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД томонидан ушбу маҳкумлар тартиббузарлик содир этиб, белгиланган ҳудудлардан кетиб қолганликлари учун қидирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)