• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12790.43
    • RUB162.6
    • EUR14486.44
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Электр энергетика соҳасини ислоҳ қилишнинг Мексика тажрибаси ўрганилди

    Электр энергетика соҳасини ислоҳ қилишнинг Мексика тажрибаси ўрганилди. Бу ҳақда Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (PMTI) хабар бермоқда.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Мексиканинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари

    Ўрганилаётган йилларда Мексиканинг макроиқтисодий кўрсаткичлари нисбатан ижобий кўринишга эга бўлса ҳам мамлакатдаги аҳолининг даромадлар тенгсизлиги ва камбағаллик даражасининг юқорилиги асосий оғриқли нуқталардан бири бўлган.

    Чунки ўша даврларда Мексиканинг пул-кредит ва бюджет-солиқ сиёсати аниқ белгиланган фискал қоидалар ҳамда инфляцияни жиловлаш (таргетлаш) мақсадларига қаратилганлиги билан тавсифланади.

    Аҳолининг даромадлар тенгсизлигини ифодаловчи асосий кўрсаткичлардан бири ҳисобланган Жини коэффициенти 2000 йилда 0,48 ни ташкил этган. Шу даврда Мексика умумий аҳолисининг 46 фоизга яқини камбағаллик даражасида, шундан 10 фоизга яқини эса қашшоқлик даражасида ҳаёт кечирар эди.

    Электр энергетикаси соҳасидаги давлат ташкилотларининг ҳукмронлиги

    Электр энергетикаси соҳаси давлатга тегишли Comision Federal de Electricidad CFA (Электр энергетикаси бўйича федерал комиссия) ташкилоти томонидан бошқарилар эди.

    Мазкур ташкилот жами ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг тўртдан уч қисмини ишлаб чиқариш билан бирга, етказиб бериш ва тақсимлаш бўйича ҳам тўла назоратни ўз қўлига олган эди.

    1992 йилда амалга оширилган ислоҳотлар сабабли соҳага хусусий сектор вакиллари кириб келишни бошлади, бироқ хусусийлаштириш ислоҳотларидаги муваффақиятсизликлар сабабли, хусусий сектор улуши бор йўғи тўртдан бир қисмини ташкил қилди.

    Электр энергияси учун ўрнатилган тарифларнинг иқтисодий жиҳатдан самарасизлиги

    Электр энергетикаси учун тарифлар харажатларни қоплаш даражасидан паст белгиланган эди. Ўша даврларда Мексикада электр энергияси ишлаб чиқариш учун сарфланган харажатга нисбатан истеъмолчилар тўловининг пастлиги сабабли қопланмас эди.

    Масалан, аҳоли учун тарифлар харажатлардан 40 фоизгача, қишлоқ хўжалигида фаолият юритувчилари учун 30 фоизгача паст белгиланган эди. Бошқа соҳаларда берилган субсидиялар нисбатан камроқ бўлса-да электр энергиясини ишлаб чиқариш харажатларини қоплашга етмас эди.

    Субсидияларнинг турлари ва асосий хусусиятлари

    Мексикада Молия вазирлиги тарифларни белгиловчи асосий ваколатли орган бўлиб, тарифлар ҳар ойда бўладиган ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва етказиб беришнинг бозор харажатлари бўйича эмас балки ишлаб чиқариш учун сарфланадиган хом ашё нархига мослаб белгиланар эди.

    Умумий тариф тизими ҳам анча мураккаб шаклда тузилган бўлиб, бунда уй хўжаликлари учун юзлаб турли тўлов тарифлари амал қилар эди. Асосий тарифлар блок тарифлари сирасига кирганлиги учун кам истеъмол қилувчиларга кўпроқ субсидиялар берилишига сабаб бўлар эди.

    Шунингдек, «ёзги субсидиялар» деб номланган алоҳида имтиёзли тариф тизими бўлиб, улар иссиқ ҳудудларда яшайдиган аҳолига, совитиш ускуналаридан фойдаланганлиги учун сарфлаган электр энергияси учун бериларди.

    Субсидиялар фискал юки (бюджет харажатлари)нинг ошишига олиб келди

    2011 йилда электр энергияси учун берилган субсидиялар мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 0,5 фоизини ташкил қилди ҳамда ушбу кўрсаткич кейинги ўн йилликда ўзгармади.

    Шу билан бирга давлатнинг субсидия сиёсати очиқ ва шаффоф юритилмас эди. Ўша вақтларда Мексикада Aprovechamiento деб номланган тизим амал қилиб, унга кўра электр энергияси устидан назорат қилувчи ташкилот (CFA) давлатга асосий воситалардан олинган даромад шаклида 9 фоизлик тўловни амалга ошириши лозим эди.

    Бироқ субсидия сиёсати сабабли давлат ушбу тўловни қайтадан CFA’га ўтказиб берар эди. Электр энергетика тизимидаги иқтисодий самарасизлик натижасида 2002 йилдан бошлаб давлат субсидияларни ўрнини қоплаш бўйича жиддий молиявий қийинчиликларга дуч кела бошлади.

    Ўтказилган ислоҳотлар ва олинган тажрибалар

    Мексикада электр энергетикаси соҳасини тубдан ислоҳ қилишга қаратилган бир неча босқичли ислоҳотлар кўзланган натижа бермай, муваффақиятсизликка учраган.

    Дастлабки кенг қамровли ислоҳотлар 1999 йилда бошланиб, асосий эътибор электр энергияси бозорини хусусийлаштиришга қаратилди. Президент Зедилло бошчилигида соҳани ҳар томонлама ислоҳ қилишга қаратилган ислоҳотлар дастури эълон қилинди.

    Ушбу дастурда электр энергияси ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва етказиб бериш соҳаларини алоҳида йўналишларга ажратиш, жадал хусусийлаштириш, янги улгуржи энергия бозорини тузиш ва бозорни тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш мақсад қилинди.

    Бироқ бир қанча сабабларга кўра мазкур ислоҳотларнинг натижадорлиги кутилганидек бўлмади ва соҳада жиддий ўзгаришлар амалга ошмади. Бунга қуйидагиларни асосий сабаблар сифатида келтириш мумкин:

    1. Ҳуқуқий тўсиқлар ва камчиликлар:
    • Амалдаги қонунчиликни хусусий секторни қўллаб-қувватлаш учун етарли эмаслиги;
    • Қонунчилик ҳужжатларида, жумладан конституция даражасида энергетика соҳасида хусусий сектор иштирокини кафолатлаш механизмининг йўқлиги;
    1. Соҳадаги манфаатдор гуруҳлар томонидан бўлган қаршиликлар:
    • Электр энергияси истеъмолчиларининг турли кўринишдаги норозиликлари;
    • Соҳадаги давлат ташкилотларида ишлайдиган ходимларнинг касаба уюшмалари орқали хусусийлаштиришга нисбатан қаршилик кўрсатишга уринишлар.
    1. Жамоатчилик иштирокининг сустлиги:
    • Электр энергетикасида юзага келган муаммолар ҳақида жамоатчилик орасида етарли билим ва тушунчаларнинг чекланганлиги;
    • Хусусийлаштиришга нисбатан истеъмолчилар орасида салбий фикрларнинг сақланиб қолганлиги.
    1. Сиёсий сабаблар:
    • Давлат ташкилотлари томонидан сиёсий уюшқоқликни таъминланмаганлиги;
    • Ислоҳотларни амалий натижадорлигини таъминлаш ва охирига етказишда етарли сиёсий ирода кўрсатилмади (бунга 2000 йилда бўладиган сайлов асосий сабаб сифатида кўрилади).

    Кейинги ислоҳотлар ва олинган натижалар

    2002 йилда субсидияларни қисқартириш бўйича янги тариф ислоҳотлари ўтказилди. Электр энергиясини кўп истеъмол қиладиган истеъмолчилар учун узоқ муддатда маржинал харажатларни (қўшимча истеъмол учун харажат) қоплашга қаратилган янги тариф тизими ишлаб чиқилди.

    Бироқ мазкур тарифнинг жорий қилиниши мақсад қилинганидек субсидияларнинг умумий ҳажми қисқаришига олиб келмади, сабаби кўп истеъмол қилувчи субъектларнинг «ёзги субсидиялар» ҳисобига қайта таснифланишига олиб келди.

    Юқорида таъкидланганидек, «ёзги субсидиялар» иссиқ ҳудудларда яшовчилар учун тақдим қилинади ва жами субсидияларга нисбатан катта улушни ташкил қилади.

    Ислоҳотлар даврида бўладиган салбий таъсирларни юмшатиш учун кўрилган чора-тадбирлар

    «Ёзги субсидия» ажратиш тизимида мамлакатнинг иссиқ ҳудудларида яшовчи истеъмолчилар ҳаво ҳароратига мувофиқ олтита гуруҳга ажратилди. Хусусан, 25ºC, 28ºC, 30ºC, 31ºC, 32ºC ва 33ºC иссиқлик гуруҳларига.

    Биринчи гуруҳдан олтинчи гуруҳга қараб субсидия ҳажми ошиб боради. Мазкур тизимнинг салбий жиҳати шундаки, кўплаб истеъмолчилар энг юқори ҳарорат гуруҳига ўтишга интилиб келади ва кўпроқ субсидия олиши ҳисобига давлат учун субсидия юкининг ортишига сабаб бўлади.

    Фото: ПМТИ

    Фото: ПМТИ

    Ижтимоий ҳимояга қаратилган Oportunidades дастури

    Мазкур даврда Мексикада мақсадли ижтимоий кўмаклар беришнинг янги самарали дастури (дастурнинг расмий номи Oportunidades) жорий қилинган бўлиб, дастур анча муваффақиятга эришган эди.

    Мазкур дастур энг юқори қашшоқлик даражасидаги оилаларга молиявий ёрдам кўрсатишга қаратилган бўлиб, асосан оиладаги фарзандларнинг таълим олиши ва оила аъзоларининг тиббий хизматлардан фойдаланишини қўллаб-қувватлашни мақсад қилади. 2008 йилда бу дастурдан 5 миллионта оила доимий ижтимоий кўмак олган.

    Дастур нафақат таълим ва тиббий хизматлар учун, энергия истеъмоли учун ҳам имтиёзлар тақдим қилади. Мазкур ислоҳот, бошқа электр энергияси ва ёқилғи саноатида қилинган ислоҳотларга нисбатан анча самарали амалга оширилди.

    Ушбу дастурга сарфланган маблағлар давлатнинг жами электр ва ёқилғига сарфлайдиган субсидия ҳажмининг фақатгина йигирма фоизига тенг миқдорни ташкил қилди.

    Йўл қўйилган камчиликлар:

    • Электр энергетикаси ислоҳотлари учун Oportunidades дастури ютуқларидан етарлича фойдаланилмаганлиги йўл қўйилган камчиликлардан бири дейиш мумкин;
    • Субсидияларни ажратишда ижтимоий кўмакка муҳтож қатламларга устунлик бериш, ижтимоий-иқтисодий шароити яхши қатламларнинг субсидиялардан бирдек фойдаланиши билан боғлиқ нотенглик ҳолатларига эътиборни қаратиш экспертлар томонидан доимий муҳокамадаги мавзу дейиш мумкин;
    • Шунингдек, ёзги субсидиялар ажратиш тизимидаги, энг кўп субсидия оладиган гуруҳга ноқонуний йўллар билан қўшилиб олаётган истеъмолчилар юзасидан шаффоф ва адолатли назоратни йўлга қўйиш масаласи долзарб ҳисобланади.

    Асосий олинган сабоқлар

    Мексикада тажрибаси ислоҳотларни самарали амалга оширишга тўсқинлик қилувчи қуйидаги сабабларни таҳлил қилиш ва тушуниш имконини беради:

    • Юқоридан пастга қараб бошқарилувчи давлат ташкилотлари ислоҳотларни секин ва самарасиз бўлишига олиб келиши мумкин;
    • Сиёсий жиҳатдан давлат ташкилотлари орасида ҳамфикрликнинг етишмаслиги, энергетика соҳасини бошқаришда давлат ҳукмронлигини таъминловчи қонунларнинг ўзгармаслиги ўз ўрнида ислоҳотлар ўтказишни қийинлаштиради;
    • Соҳани хусусийлаштириш ҳақида жамоатчиликка етарли ва тўғри маълумотлар берилмаслиги ислоҳотларга қаршиликни кучайтиради;
    • Субсидия ажратишда истеъмолчиларни кўп сонли гуруҳларига ажратиш умумий субсидия ҳажмини камайишига олиб келмайди, балки ошириши мумкин. Бунда истеъмолчилар юқори субсидия гуруҳига ўтишга интилади;
    • Ижобий макроиқтисодий кўрсаткичлар ислоҳотларни муваффақиятли ўтказиш учун етарли ҳисобланмайди;
    • Ислоҳотларнинг фойдаси ва зарурлиги ҳақидаги маълумотларни кенг жамоатчиликка етказишга қаратилган ижтимоий лойиҳалар ҳамда субсидия ажратишда шаффоф тизимни йўлга қўйиш ислоҳотларни муваффақиятли ўтишида муҳим ҳисобланади.
    05.01.2023, 22:59   Изоҳ (0)   25157
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    2023 йилда G7 мамлакатлари орасида энг ёмон рецессия Буюк Британияда кузатилади — FT

    05.01.2023, 00:36

    Дунёда нефть нархи тушиб бормоқда

    04.01.2023, 23:43

    Европада газ нархи кетма-кет учинчи ҳафта пасаймоқда

    04.01.2023, 23:08

    Ўзбекистонда 2022 йилда нархлар қанчага ўсгани маълум бўлди

    04.01.2023, 12:05

    «Ўзагроэкспортбанк» хорижий компанияга 5 млн долларга сотилди

    04.01.2023, 10:49

    925 мингдан 48 млн сўмгача: Ўзбекистонда 2022 йили қайси соҳа вакиллари энг кўп маош олгани маълум қилинди

    31.12.2022, 19:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Систит — бу уят эмас!


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” Модрич ўрнига 100 млн евролик футболчи харид қилмоқчи

    Спорт | 2 июн, 16:32

    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди

    Реклама | 2 июн, 16:30

    Ойликнинг ярми кредитга кетмоқда: Марказий банк аҳоли қарз тўлолмай қолишидан хавотир билдирди

    Иқтисодиёт | 2 июн, 16:22

    Миср чўлларида янги шаҳар қурилади

    Дунё | 2 июн, 16:20

    “Африканинг айрим мамлакатларидан ҳам ортдамиз” — сенатор одил судлов масаласида

    Ўзбекистон | 2 июн, 16:16

    Ўзбекистонда доллар курси ошди

    Ўзбекистон | 2 июн, 16:11

    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди

    Реклама | 2 июн, 15:11

    Қозоғистон картошка нархи ошишида Ўзбекистонни айблади

    Ўзбекистон | 2 июн, 15:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.