2022 йилнинг декабрь ойида истеъмол бозоридаги нархларнинг ўртача даражаси 1,2 фоизга ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
Йил давомида истеъмол секторида нархларнинг ўсиш суръати 12,3 фоизга етди, ўртача ойлик ўсиш суръати эса 1 фоизни ташкил қилди.
2022 йилнинг декабрида нархлар ошиши бўйича етакчилик озиқ-овқат маҳсулотларига тегишли бўлиб, ой давомида уларнинг нархлари ўртача 1,7 фоизга ошди.
Ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархлари ушбу даврда 0,8 фоизга, хизматлар нархлари 1,1 фоизга ошди.
Озиқ-овқат маҳсулотлари 2022 йил давомида нархлар ошиши бўйича сезиларли устунлик билан етакчилик қилди — 15,6 фоиз, 1,2 фоизлик ўртача ойлик ўсиш суръати.
Ноозиқ-овқат маҳсулотлар йил давомида 10,7 фоизга қимматлашиб, ўртача ойлик ўсиш суръати 0,9 фоизни ташкил этди. Пуллик хизматлар нархларининг ўсиш суръати 2022 йилда 8,4 фоизга етиб, ўртача ойлик ўсиш суръати 0,7 фоиз бўлди.
Маълумот учун Ўзбекистонда йиллик инфляция 2020 йилда 11,2 фоизни, 2021 йилда 10 фоизни ташкил қилган эди.
Изоҳ (0)