Тошкент вилояти Янгийўл туманида жойлашган «Ҳамкор газ сервис» заправкаси 3 январь куни белгиланган ўчириш графигига риоя этмаган ҳолда фаолият кўрсатаётгани маълум бўлди.
Мазкур шохобчанинг газ ҳисоблаш ускунаси кўздан кечирилганда, ускунага ташқи таъсир кўрсатилгани, яъни шохобча фаолият кўрсатаётган бўлса-да, ускуна ишламаётгани аниқланди ҳамда табиий газ етказиб бериш тўхтатилиб, газ ҳисоблагич экспертизадан ўтказиш учун ечиб олинди.
Шунингдек, шохобчанинг электр таъминоти ҳолати ўрганилди. Хусусан, электр ҳисоблагич маълумотларини маълумотлар базаси билан солиштирилганда ноябрь ойидан буён алоқа мавжуд эмаслиги аниқланди ва ҳисоблагич экспертизага юборилди.
Шу билан бирга, ушбу АГТКШнинг газ ҳисоблагичи белгиланган тартибга зид равишда ўрнатилгани аниқланди. Мазкур ҳолат бўйича вилоят прокуратураси томонидан АГТКШга ва «Ўзтрансгаз» АЖ ҳудудий бошқармаси масъулларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)