Самарқанд вилояти Булунғур туманида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда Ғ.Ш. МЧЖ раҳбари Ф.У. Булунғур туманида жойлашган ушбу МЧЖга қарашли савдо дўконида кирим ҳужжатлари мавжуд бўлмаган 9 турдаги жами 953 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйгани аниқланган.
Ноқонуний маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)