Давлат раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Ҳайъат йиғилишини Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов олиб борди.
Қайд этилишича, Олий таълим муассасаларининг ўқув дастурлари АҚШ, Корея, Германия ва Россия стандартлари асосида қайта кўриб чиқилади.
Тиббиётда етакчи бўлган хорижий университетлар дарслик ва илмий ишлари асосида ўзбек ва қорақалпоқ тилларида янги авлод адабиётлари яратилади.
«Талабаларни назарий ва амалий билим ҳамда кўникмаларини баҳолаш бўйича икки босқичли янги тизим жорий этилади», — дейди ССВ вазири.
Изоҳ (0)