Андижонда 11-синф ўқувчиси ижарага олинган Spark машинасида 4 нафар синфдоши билан ЙТҲга учради.
Қайд этилишича, йигит йўлда машина бошқарувини йўқотган ва четда тўхтаб турган юк автомобилига бориб урилган. Бунинг оқибатида мактаб ўқувчиларидан бири вафот этган, қолганлари оғир аҳволда.
Андижон вилоят ЙҲХБ маълумотига кўра, 2022 йил давомида ҳудудда 4000 мингга яқин гувоҳномасиз автомобиль бошқариш ҳолатлари аниқланган. Бунда вояга етмаган болаларга қариндошлари томонидан машина ишониб топширилган ҳолатлар ҳам мавжуд.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)