Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь—ноябрь ойларида хориждан қиймати 181,6 миллион долларга тенг бўлган 2,7 миллион дона мобил телефон импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистонга мобил телефонлар импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 185 мингтага ошган.
Ўзбекистон 11 ой мобайнида мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар қуйидагича:
- Хитой – 2,1 миллион дона;
- БАА – 247,5 минг дона;
- Вьетнам – 199 минг дона;
- Ҳиндистон – 175 минг дона.
Изоҳ (0)