Туркия Ички ишлар вазирлиги томонидан махсус хизматлар ёрдамида Истанбулда олиб борилган операцияда ИШИД террорчилик ташкилотига алоқадор хорижлик фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Anadolu хабар берди.
Истанбул хавфсизлик бошқармаси маълумотига кўра, қўлга олинган шахс М.А шаҳарнинг гавжум ва машҳур сайёҳлик жойларида ҳужумлар уюштиришни режалаштирган, шунингдек, ижтимоий тармоқларда таҳдидли видеолар тарқатган. Тинтув чоғида унда тақиқланган террорчилик ташкилотининг рамзлари ва тиғли қуроллар аниқланган. ИШИД жангариси суд қарори билан ҳибсга олинган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Эслатиб ўтамиз, 13 ноябрь куни Истанбулнинг марказий Беёғлу туманидаги пиёдалар учун мўлжалланган Истиқлол кўчасида портлаш содир бўлди. Олти киши ҳалок бўлди, 81 киши яраланди. Мамлакат расмийлари ҳодисани теракт сифатида баҳолади. Терактга алоқадорликда гумонланган суриялик аёл кўрсатма берди.
Изоҳ (0)