Бразилиянинг «Сантос» жамоаси 10-рақамни вақтинчалик олиб қўйди.
10-рақамда тўп сурган афсонавий футболчи Пелега тегишли эди.
Ҳозирча ушбу рақам бўйича якуний қарор қабул қилинмаган.
«Сантос» президенти Андрес Руэда 10-рақамни сақлаб қўйиш бўйича масаласини маслаҳат кенгашига ташлаган.
82 ёшли Пеле 29 декабрь куни оғир хасталикдан сўнг вафот этди.
Бразилиялик футболчи 2021 йил сентябрь ойида саратон туфайли жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказган эди. 2022 йил бошида Пеле кимётерапия амалиётини ўтаган. Сўнгги вақтларда унга кимётерапия ҳам ёрдам бермаётгани, унинг аҳволи ёмонлашаётгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)