«Челси» дарвозабони Эдуар Менди «Милан» қизиқишлар доирасига тушиб қолди.
Corriero dello Sport хабарига кўра, «Милан» раҳбарияти Майк Меньяннинг жароҳатидан хавотир олмоқда ва унча қиммат бўлмаган ва ишончли посбон харид қилмоқчи. «Челси» сафида асосий таркибдан тушиб қолган Эдуар Менди номзодлар қаторида турибди.
Фақатгина Мендининг қимматлиги «россонери»ни ўйлантирмоқда. Эдуар варианти ўхшамаса, миланликлар «Аталанта» посбони Марко Спортеллони харид қилади.
Изоҳ (0)