Собиқ футболчи Марк Овермарс микроинфарктни бошидан ўтказди.
49 ёшли нидерландиялик собиқ футболчи ўзини ёмон ҳис қилган ва шифохонага ётқизилган.
Овермарс 2022 йил март ойидан буён «Антверпен» клубида спорт директори лавозимида ишламоқда.
Марк футболчилик фаолияти давомида «Аякс», «Арсенал» ва «Барселона» клублари шарафини ҳимоя қилган.
Ҳозирда Овермарснинг аҳволи яхшиланган, дея хабар бермоқда Нидерландия клуби.
Изоҳ (0)