Наманган шаҳрида 30 декабрь куни хонадонлардан бири ёниб кетди, деб хабар бермоқда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси.
Қайд этилишича, шу куни соат 17:50 да шаҳар ФВБга «Зиёкор» маҳалласи ҳудудидаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан ёнғин қутқарув экипажи воқеа жойига бориб, содир бўлган ёнғинни соат 18:30 да тўлиқ бартараф этган.
Ёнғин оқибатида уйнинг 50 квадрат метр майдонда шифт ва том қисми ҳамда уй-жиҳозлари, хонадон эгаларига тегишли ҳужжатлар ёниб зарарланган.
Ҳолат ортидан куйиб тан жароҳати олганлар йўқ.
«Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)