31 январь куни Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида қор ёғмоқда. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, вазирлик йўлни қордан тозалаш ва музламалар ҳосил бўлишининг олдини олиш, қум-туз аралашмасини сепиш ишларини мувофиқлаштириб бормоқда. Довон йўли автомобиллар ҳаракати учун очиқ ва икки томонлама ҳаракат давом этмоқда.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати довон йўлидан ўтаётган фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди. Ҳайдовчилардан оралиқ масофани сақлаб, тезликни меъёрдан оширмасдан, қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳаракатланиш сўралган.
Изоҳ (0)